← Назад
Решение #2830028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| аролик кодекси | 153 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19081-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Х. Умаров
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Қ.Ходжаев раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Иномовлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар Фффнинг жавобгарлар Қққ, Ввв, “ААА” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан жамият таъсисчиларининг 2025 йил
30 апрелдаги 30/01-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгарлардан
адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ффф
томонидан берилган апелляция шикоятини Ффф, унинг вакили Ж.Қаюмов
(ишончномага асосан), жавобгарлар Қққ ва Вввларнинг вакили Х.Номанов
(ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Қққ, Ввв,
“ААА” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамият таъсисчиларининг
2025 йил 30 апрелдаги 30/01-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш,
жавобгарлардан адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўм ундиришни
сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилиб, тўланган 4 532 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта
харажатлари даъвогар зиммасида қолдириш белгиланган.
Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
1
Бунга асос қилиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиб, нотўғри
қўллаган ҳолда даъво қаноатлантириш рад қилинганлиги, вилоят
прокуратурасига мурожаат қилганлиги, ҳолат юзасидан жиноят иши
қўзғатилган бўлсада, инобатга олинмаганлиги, ўтказиб юборилган муддатни
узрли деб топишни сўраб илтимоснома илова қилинганлиги, ҳал қилув
қарорида даъво талаблари муҳокама қилинмаганлиги, даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан
ўта бошлаши бу ҳақида 2025 йил 23 июлда билганлиги, Фуқаролик кодекси
ҳамда “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун талабларига
риоя қилинмаганлиги ҳақида важлар келтирган.
Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган “Ааа” масъулияти
чекланган жамияти суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогарга умумий йиғлиши
ўтказилишидан бир ой аввал хабар берилмаганлигини, биринчи инстанция
суди томонидан давлат божини ундиришни ҳам хатоликка йўл
қўйилганлигини билдирди.
Суд мажлисида даъвогар шикоятда келтирилган важларни тарорлаб,
уни қаноатлантиришни, улушларни ўзи укаларига тақсимлаб берганлигини
билдирди.
Суд мажлисида жавобгарлар вакили шикоят асоссиз эканлигини,
биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри тўхтамга келганлигини
билдирди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
2
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2025 йил 30 апрель куни “ААА”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 30/01-сонли қарори қабул
қилинган.
Мазкур қарор билан Қққ “Ааа” масъулияти чекланган жамияти
директори лавозимига тайинланган.
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг
2025 йил 30 апрелдаги 30/01-сонли қарори қабул қилинганлигини 2025 йил
23 июль куни билган.
Бу ҳолат даъвогар номидан судга 2025 йил 9 октябрь санаси билан
киритилган ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш тўғрисидаги
илтимоснома билан ўз тасдиғини топган.
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
41-моддасининг биринчи қисмида жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг
устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган
қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой
ичида берилиши мумкинлиги, агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб
бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул
қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал
этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг
20.2-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг
биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу
Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда
қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият
иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим
бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки
ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул
қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
3
Биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
Наманган
вилоят
прокуратурасига мурожаат қилганлиги учун даъво муддатини ўтказиб
юборганлигини узрли деб топиб, уни тиклаш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Боиси муқаддам судда айни бир шахслар ўртасидаги ва айни бир
асослар бўйича низо кўриб чиқилган бўлиб, суднинг 2025 йил 2 апрелдаги
4-1601-2504/2188-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогар таъсисчилар қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида прокуратура органларига эмас, балки судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозимлигини билган деб ҳисоблаган.
Биринчи инстанция суди прокуратура органларига мурожаат қилиш
даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун асос
бўлади деб ҳисобламаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 153-моддасининг учинчи
қисмига кўра қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарори 8.5-бандининг иккинчи хатбошисида
агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг
илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув
қарори қабул қилади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда биринчи
инстанция суди даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиларининг қарори қабул қилинганлигини 2025 йил 23 июль куни
билгани ҳолда судга 2025 йил 9 октябрь куни даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Қонунда белгиланган икки ойлик даъво муддатини ўтказиб юборган
деб ҳисоблаган ва даъво муддатини қўллаб, даъвонинг “ААА” масъулияти
чекланган жамияти таъсисчиларининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди Қонун нормаларидан келиб
чиқиб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Бундан
ташқари,
биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
жавобгарлардан адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўмни ундириш
ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топган, чунки даъвогарнинг “ААА” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиларининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогарнинг
жавобгарлардан адвокатлик хизмати учун тўланган маблағни ундириш
талабини ҳам ўз-ўзидан асоссиз ҳисоблаган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг даъво талабини ушбу
қисмини қаноатлантиришни рад этиши тўғри бўлган деб ҳисоблайди.
4
Гарчи, даъвогар ва унинг вакили апелляция шикоятида ва суд
мухокамаси давомида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишга асос деб билган важларини келтирган бўлсада, судлов
ҳайъати биринчи инстанция судининг тўхтами тўғри бўлган деб ҳисоблайди
ва қуйидагиларга кўра шикоятда келтирилган важларга қўшилмасликни
лозим топди:
-даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти умумий йиғилиш
қарори қабул қилинганлигидан хабар топгандан сўнг уни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақида судга эмас прокуратура органларига мурожаат қилган,
қачонки, Қонунда белгиланган икки ойлик даъво қилиш муддати ўтгандан
сўнг судга “ААА” масъулияти чекланган жамияти умумий йиғилиш
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб мурожаат қилган;
-даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти умумий йиғилиш
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга қарор қабул қилинганлигини
билган кундан бошлаб икки ой давомида даъво аризаси киритишига
тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас;
-Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган Давлат божи ставкаларининг миқдорларида мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган;
-шунга кўра, биринчи инстанция суди умумий йиғилиш қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 барварида миқдорида, 5 000 000 сўм адвокат харажатини ундириш бўйича
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўланган
4 532 000 сўм давлат божини инобатга олган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган
5
2 266 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилди:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ффф томонидан тўланган 2 266 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд
почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ффф томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
Қ.Ходжаев
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Иномов
6