← Назад
Решение #2830041 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
7 081 символов
4-1603-2501/10148-сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
судья: А.А.Шокиров
2025 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «АААААА» AJ
суғурта компанияси манфаатида Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар
ҳудудий бошқармасининг жавобгар- «ВВВВВВВ» MCHJдан 393.169.853 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили УУУУУ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“APEX INSURANCE” акциядорлик жамияти (бундан кейинги ўринларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида Савдо-саноат палатаси Тошкент
шахар ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги ўринларда “палата” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВВВВВВВ»
MCHJдан (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)
393.169.853 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
аризасини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан,
шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда
назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва
«ВВВВВВВ» MCHJ ўртасида 28.02.2024 йилда кредит шартномаси тузилган
бўлиб, мазкур кредит шартномасига кўра жавобгар кредит қарздорлигини
12 ойда тўлаши лозим бўлган. Кредит миқдори 393.169.853 сўмни ташкил
этган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида
тўланмаганлиги, кредит шартномаси мажбуриятлари бузилганлиги
оқибатида кредит қарздорлиги банкка тўланмаган ва шартнома бўйича
суғурта ҳодисаси рўй берган.
Даъвогар, жавобгар ҳамда банк ўртасида 28.02.2022 йилда
100/3001- 2922-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш
шартномаси тузилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
12.08.2025
йилдаги
4-1603-2501/4680-сонли
қарорига
асосан
393.169.853 сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда ундирилган.
Даъвогар томонидан 12.08.2025 йилда банкка етказилган 393.169.853
сўм зарар тўлаб берилган. Ушбу ҳолат тўлов ҳужжати билан
тасдиқланади.
ФК 318-моддасига кўра, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари
бошқа шахсга қуйидаги ҳолларда ўтади: суғурта ҳолати бошланиши учун
жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта
қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида деб белгиланган.
Мазкур
суғурта
шартномасининг
8.1
бандида,
суғурта
қилдирувчининг қарз олувчилардан зарарни қоплаш бўйича барча
талаблари, суғурта қилдирувчига тўланган суғурта товони миқдори
доирасида суғурталовчига ўтади деб белгиланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тўланган 393.169.853 сўм маблағни
талаб қилиш ҳуқуқи - суғурталовчи, яъни даъвогарга ўтган.
Даъвогарнинг пул маблағларини қайтариш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза киритиб,
жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJдан 393.169.853 сўм қарздорликни
суброгация тартибида ундириш ундиришни сўраган.
ФК 914-моддасига кўра, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта
қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий
ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
ФК 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг
суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида қарздорликни регресс
тартибида
тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар
етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини
истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
ФК 1001-моддаси биринчи қисмига кўра бошқа шахс томонидан
етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда
бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта
талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби асосли қўйилган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 393.169.853 сўм қарздорликни
регресс тартибида ундиришни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 7.863.397,06 сўм
давлат божи, 41200 сўм почта харажати жавобгар зиммасига юкланиши
лозим лозим.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
«АААААА» AJ суғурта компанияси манфаатида Савдо-саноат
палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг киритган даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААА» AJ суғурта компанияси
фойдасига 393.169.853 сўм ҳамда тўланган 41200 сўм суд почта
харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан
7.863.397,06 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров