Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12232 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 39041d93-8183-41f0-9909-df9bc204a5b0 Claim ID PDF Hash a3bcad5d04429567... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
тисодий процессуал кодексининг 205-моддаси тисодий процессуал кодекси 205 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12232-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 23-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Э.Хакимов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогарлар “Даъвогар номи”МЧЖ ва “Даъвогар номи” МЧЖнинг жавобгар “Жавобгар номи” АЖга нисбатан 06.09.2023 йилда тузилган гаровга қўйилган мулк қийматини келишиш далолатномасини, унда қонун талаблари, корпоратив тартиб-қоидалар ва баҳолаш стандартлари бузилганлии сабабли, умуман ёки даъвогарлар қисмини ҳақиқий эмас деб топиш, мустақил баҳоловчи хулосалари ва банк томонидан белгиланган баҳолар ўртасидаги 26-67 % гача бўлган асоссиз пасайтиришни инобатга олган ҳолда мулк қийматининг ҳақиқатга мос келмаслиги ва асоссиз белгилангани тўғрисида ҳуқуқий аҳамиятга эга фактни эътироф этиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогарлар “Даъвогар номи”МЧЖ ва “Даъвогар номи”МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” АЖга нисбатан 06.09.2023 йилда тузилган гаровга қўйилган мулк қийматини келишиш далолатномасини, унда қонун талаблари, корпоратив тартиб-қоидалар ва баҳолаш стандартлари бузилганлии сабабли, умуман ёки даъвогарлар қисмини ҳақиқий эмас деб топиш, мустақил баҳоловчи хулосалари ва банк томонидан белгиланган баҳолар ўртасидаги 26-67 % гача бўлган асоссиз пасайтиришни инобатга олган ҳолда мулк қийматининг ҳақиқатга мос келмаслиги ва асоссиз белгилангани тўғрисида ҳуқуқий аҳамиятга эга фактни эътироф этишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлиси куни тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Бироқ, даъвогар вакили дастлабки суд мажлисида, гаровга қўйилган мулк қийматини келишиш далолатномаси қонун талаблари асосида тузилмаганлигини, мулк қиймати ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар вакили, судга фикрнома тақдим қилиб, даъвогарлар томонидан мулклар гаровга тақдим қилинганлигини, гаровга тақдим қилиш тўғрисида таъсисчиларнинг йиғилиш қарори мавжудлигини, гаровдаги мулкларнинг мулк қиймати бўйича эътирозлари бўлмаганлигини, суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган кредит қарзини тўламаслик учун асоссиз даъволар билан судга мурожаат қилаётганлигини, даъво аризаси асоссизлигини билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўради. Ишга “Q-B rt”МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмадиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ва суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, ишга тақдим қилинган ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса, иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Жавобгар номи” АЖ Қўқон филиали ва “Q-B rt”МЧЖ ўртасида 06.09.2023 йил куни КД-Ю-01116-23-67-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан “Q-B rt”МЧЖга 650000000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида, банк, қарз олувчи “Q-B rt”МЧЖ ва гаровга қўювчилар “Даъвогар номи”МЧЖ, “Даъвогар номи”МЧЖлар ўртасида 16.09.2023 йил куни гаровипотека шартномаси тузилган. Кредит маблағларининг банкка ўз вақтида қайтарилишининг таъминоти сифатида 16.09.2023 йил куни тузилган Гаров-Ипотека шартномасига асосан, даъвогарлар “Q-B RT” МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси, 28-уйда жойлашган қурилиш ишлари 87 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси, “Даъвогар номи”МЧЖ га тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси, 155-уйда жойлашган қурилиш ишлари 82 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси, “Даъвогар номи”МЧЖга тегишли Фарғона вилояти, Данғара тумани, Увайсий МФЙ, Муқимий кўчаси, 18-уйда жойлашган савдо дўкони биноси, “Даъвогар номи”МЧЖга тегишли Фарғона вилояти 1-ТРИБ томонидан 2022 йил 2 июнь куни берилган F 4648908 рақамли автомототранспорт воситаси рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан “ b lt” русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D213200392DJD 0097, кузов рақами WBJ 69VEL 042960, шасси рақамсиз, ранги оқ, давлат рақам белгиси 40 999 Z бўлган автотранспорт воситаси, “Даъвогар номи”МЧЖ га тегишли Фарғона вилояти 1-ТРИБ томонидан 2021 йил 6 март куни берилган F 2681446 рақамли автомототранспорт воситаси рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан “D m s” русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами F8 B202330089, кузов рақами WB7T12ZD 225696, шасси рақамсиз, ранги оқ, давлат рақам белгиси 40 999 S бўлган автотранспорт воситалари гаровга тақдим қилинган. Кредит шартномасига асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада кредит тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, “Q-B rt”МЧЖ тўлов графигига риоя қилмасдан муддати ўтган кредит қарзига йўл қўйган. Кредит тўловларини тўламаганлиги учун банкнинг кредит қарзини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишуви тузилган ва суднинг ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Медиатив келишуви бўйича “Q-B rt”МЧЖ томонидан кредит қарзлари тўланмаганлиги сабабли, кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги банкнинг 24.10.2024 йил кунги даъво аризаси суднинг 13.11.2025 йил кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, кредит қарзи ундирилган ва ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган. Гарчанд, даъвогар 06.09.2023 йил кунги гаровга қўйилган мулк қийматини келишиш далолатномасини қонун талаблари, корпоратив тартиб-қоидалар ва баҳолаш стандартлари бузилганлигини важ қилиб, умуман ёки даъвогарлар “Даъвогар номи”МЧЖ ва “Даъвогар номи”МЧЖларга тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ва мустақил баҳоловчи хулосалари ва банк томонидан белгиланган баҳолар ўртасидаги 26-67 % гача бўлган асоссиз пасайтиришни инобатга олган ҳолда мулк қийматининг ҳақиқатга мос келмаслиги ва асоссиз белгилангани тўғрисида ҳуқуқий аҳамиятга эга фактни эътироф этишни сўраган бўлсада, суд қўйидагиларга кўра, унинг важлари билан келиша олмайди: “Q-B rt” МЧЖнинг банкдан олаётган кредити бўйича даъвогарларнинг 15.08.2023 йил кунги йиғилиш қарори билан даъвогар жамиятига тегишли кўчмас мулклар ва автотранспорт воситалари гаровга тақдим қилинган ва “QB rt”МЧЖ томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаганида, гаровга тақдим қилинган даъвогар жамиятларига тегишли мулкларни аукцион савдоларида сотилишига розилик билдирилган. Тарафлар ўртасида 06.09.2023 йил куни тузилган гаровга тақдим қилинган мулклар баҳосини келишиш тўғрисидаги далолатномада, “Даъвогар номи”МЧЖга тегишли Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси, 155уйда жойлашган қурилиш ишлари 82 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси 275.000.000 сўмга, “Даъвогар номи”МЧЖга тегишли Данғара тумани, Увайсий МФЙ, Муқимий кўчаси, 18уйда жойлашган савдо дўкони биноси 100.000.000 сўмга, “ b lt” русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 Z бўлган автотранспорт воситаси 87.000.000 сўмга, “D m s” русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 40 999 S бўлган автотранспорт воситаси 50.000.000 сўмга, “Q-B RT” МЧЖ га тегишли Данғара тумани, Чинобод МФЙ, Қўштут кўчаси, 28-уйда жойлашган қурилиш ишлари 87 фоиз бажарилган “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” нотурар жой биноси 300.000.000 сўмга баҳоланган. Ушбу мулк қийматини баҳолаш тўғрисидаги далолатнома даъвогарлар “Даъвогар номи”МЧЖ ва “Даъвогар номи”МЧЖ томонидан эътирозларсиз имзоланган. Шунингдек, “Q-B rt”МЧЖ томонидан кредит қарзлари тўланмаганлиги сабабли, кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида банк томонидан судга даъво аризаси тақдим қилинганида, гаров мулкининг қиймати бўйича эътирозлар бўлмаган. Жавобгар банкнинг даъво аризаси Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 13.11.2025 йил кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, кредит қарзи ундирилган ва ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучда. Ҳозирги кунда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 10моддаси 5-бандида, ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-бандида, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса, нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошалб вужудга келади. “Гаров тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси 4-бандида, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 12моддаси 2-бандида, ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Тарафлар ўртасида тузилган 16.09.2023 йил кунги гаров-ипотека шартномаси бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Бундан ташқари, далолатнома фактни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У алоҳида даъво предмети бўла олмайди. Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2025 йил кунги 1060-сонли “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан, қонун кучга киргунига қадар чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилинмаган ва у белгиланган тартибда қонуний кучга кирган бўлса, мажбурий ижро чоралари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 54-моддаси 4-қисмида, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Иқтисодий процессуал кодексининг 205-моддасида, суд юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқларининг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлайди. Суд- юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкка ўз хусусий мулки сифатида эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши фактини; юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг маълум вақтда ва маълум жойда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги фактини; агар юридик шахснинг ҳужжатда кўрсатилган номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми юридик шахснинг таъсис ҳужжатида кўрсатилган номига, якка тартибдаги тадбиркорнинг паспортида ёки идентификацияловчи ID-картасида ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фамилиясига, исмига, отасининг исмига тўғри келмаса, иқтисодиёт соҳасида амалда бўлган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга тегишлилиги фактини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради. Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган бўлсада, даъвогар ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатлар исботлаб берилмади. Бундай ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 8240000 сўм давлат божи ундиришни, тўланган 41200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 8240000 сўм давлат божи ундирилсин, тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова