Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8355 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый T sht mir Sunn t
Source ID dd365160-fb49-41e4-a332-b504cecba500 Claim ID PDF Hash 80a5e1b81524d336... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу Кодекснинг 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 646 символов
4-1304-2503/8355-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 23 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, туман прокурори катта ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Дўстлик туман прокуратураси " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki манфаатида жавобгар "T sht mir Sunn t" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Дўстлик туман прокуратураси " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "T sht mir Sunn t" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.425.723 сўм кредит асосий қарзи ва 43.173 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қувватлаб уни қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвонинг қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхасини шахсан қабул қилиб олган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил кредит шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га ўз маблағлари ҳисобидан 2024 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мақсадида (қўл терими ва машина терими учун) кредит ажратиши белгиланган. Шартноманинг 5.5-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни 01.07.2025 йилгача график асосида қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилган бўлсада, бироқ, жавобгар томонидан кредит шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси биринчи қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)да мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизларини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома, шунингдек, суд мажлисида билдирилган фикрлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Шу сабабли суд, даъво талабини қаноатлантиришни, яъни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.425.723 сўм кредит асосий қарзи ва 43.173 сўм кредит фоизини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларига амал қилиб, суд қарор қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "T sht mir Sunn t" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki фойдасига 3.425.723 сўм кредит асосий қарзи, 43.173 сўм кредит фоизи ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Судья А.Хужаназаров