← Назад
Решение #2830070 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 484 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/5875-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 23 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили
А.Саминжонов (ишочнома асосида), қарздор раҳбари М.Хўжаматова (паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, аризачи кредитор “---------------” масъулияти
чекланган жамияти, қарздор "---------------" фермер хўжалигига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳадаги аризаси бўйича қўзғатилган
ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризадан кўринишича, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 март кунги қарори
билан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 12 январь кунги
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш, тугатишга доир иш юритишни бошлаш ва иқтисодий иш банкротлик иш
юритиш учун Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига юбориш ҳақида янги
қарор қабул қилинган. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
26 март кунги ажрими билан қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
И.Тешабоев тайинланган.
Ўзбекистон туманлараро судининг 2023 йил 17 декабрь кунги
4-1503-2401/49-сонли ижро хужжатига асосан қарздор фермер хўжалигидан
кредитор фойдасига 73602777 сўм асосий қарз, 5000000 сўм пеня, 4000000 сўм
жарима ва 37500 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ушбу ижро
варақаси мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлимига юборилган.МИБ
Фурқат туман бўлими томонидан мазкур ижро хужжати бўйича ижро иши
қўзғатилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли ижро
этишни имкони бўлмаган. Шу боис кредитор тугатиш бошқарувчиси судга ариза
киритиб, қарздор "---------------" фермер хўжалигига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили кўргазма бериб, ариза талабларини
қувватлаб аризани қаноатлантиришни сўраган.
Муввақат бошқарувчи вакили суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Шу боис
суд ишни муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида қарздор раҳбари кўргазма бериб, фермер хўжалиги билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномалари бекор бўлмаганлиги, ер
захирага қайтарилмаганлиги, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 24,86 га
ер , шундан экин ер майдони 22,03 га,0,85 га боғ ҳамда 1,98 га бошқа ерлар
мавжудлигини, ҳозирги кунда “Қўқондонмаҳсулотлари” АЖ билан 2026 йил
ҳосили учун шартнома тузиб, уруғлик буғдой олиб, буғдой эканлигини,
шунингдек тумандаги “Мадаминбпек боғу бўстон келажаги” фермер
хўжалигидан 26600000 сўм ҳақдорлиги мавжудлигини баён қилиб, аризани рад
этишни сўради.
2025 йил 17 декабрь кунги суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили
кўргазма бериб, Кадастр агетлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона
вилоят бошқармасининг 2025 йил 17 октябрь кунги хатида қарздор фермер
хўжалиги номида жами умумий ер майдони 24,86 га ер , шундан экин ер майдони
22,03 га,0,85 га боғ ҳамда 1,98 га бошқа ерлар мавжудлиги аниқланганлиги,
фермер хўжалигининг дебиторлари аниқланмаганлигини, шу боис қарздорни
фаолиятини тўхтатмаган ҳолда банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
бошлаш мақсадга мувофиқлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани рад этишни лозим
топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон туманлараро судининг
2023 йил 17 декабрь кунги 4-1503-2401/49-сонли ижро хужжатига асосан қарздор
фермер хўжалигидан кредитор фойдасига 73602777 сўм асосий қарз, 5000000
сўм пеня, 4000000 сўм жарима ва 37500 сўм почта харажати ундириш
белгиланган. Ушбу ижро варақаси мажбурий ижро бюроси Фурқат туман
бўлимига юборилган.МИБ Фурқат туман бўлими томонидан мазкур ижро
хужжати бўйича ижро иши қўзғатилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағи
йўқлиги сабабли ижро этишни имкони бўлмаган. Шу боис кредитор тугатиш
бошқарувчиси судга ариза киритиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Қонуннинг 5-моддасига
мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча
тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил
этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой
ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний
шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 сентябрь кунги
ажрими билан қарздор фермер хўжалигига кузатув таомили қўлланилиб,
муваққат бошқарувчи этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси С.Минавараов
тайинланган.
Қарздорнинг 2025 йил 5 декабрь ҳолатига кредиторлари талаблари
реестирига“Истиқболли ғалла экспорт” МЧЖ 82640277 сўм ҳақдорлик билан
ҳамда Фарғона вилоят солиқ бошқармаси 131418518 сўм ҳақдорлик билан
киритилган.
Қарздор муваққат бошқарувчиси томонидан судга тақдим этилган
ҳисоботда, Кадастр агетлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят
бошқармасининг 2025 йил 17 октябрь кунги хатида қарздор фермер хўжалиги
номида жами умумий ер майдони умумий ер майдони 24,86 га ер , шундан экин
ер майдони 22,03 га,0,85 га боғ ҳамда 1,98 га бошқа ерлар мавжудлиги
аниқланганлиги, фермер хўжалигининг дебиторлари аниқланмаганлигини, шу
боис қарздорни фаолиятини тўхтатмаган ҳолда банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш бошлаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги қонуннинг 484-моддасига кўра, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув
қарздорга тегишли мулкий ҳуқуқларга, хусусан кўчмас мулкни узоқ муддатли
ижарага олиш ҳуқуқи; ер участкасига бўлган ҳуқуқларга қаратилиши мумкин.
Бироқ жавобгар фермер хўжалигида умумий ер майдони умумий ер
майдони 24,86 га ер , шундан экин ер майдони 22,03 га,0,85 га боғ ҳамда 1,98 га
бошқа ерлар мавжуд бўлсада, мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг
ушбу ер майдонларига нисбатан бўлган ижарага олиш ҳуқуқини реализация
қилиш чоралари кўрилмаган.
Бундан ташқари суд муҳокамасида қарздорнинг, “Мадаминбпек боғу
бўстон келажаги” фермер хўжалигидан 26600000 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад
этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин
деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг қарздор фермер хўжалигига
нисбатан банкрот деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш
ҳқидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни, аризачи томонидан тўланган
41200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, аризачидан давлат
бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида” ги Қонуннинг 5, 26, 55-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 36,118,170,176-179,186-моддаларига
асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Қарздор "---------------" фермер хўжалигига нисбатан кузатув таомили
бекор қилинсин.
кредитор “---------------” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдирилсин.
кредитор “---------------” масъулияти чекланган жамиятидан Давлат
бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф бир ой муддат ичида
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериши мумкин.
Раислик этувчи
И.Турсунов