Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9280 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 69e5a927-72e9-4f34-b9ba-f624f4369454 Claim ID PDF Hash dc55743a10e78b88... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9280-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳар ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 23 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгарлар *** ва ***дан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Бобомуродов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар *** ва ***дан 1.147 АҚШ доллари кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўланмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгарлар вакили иштирокини таъминлашмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 11 августда 406-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга қурилиш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 ой имтиёзли даври билан 36 ой муддатга 50.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 50.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил ноябрь ойи ҳолатида 1.147 АҚШ доллари ҳисобланган фоиз қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит фоиз қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.147 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномаси, банк айланмадан кўчирма ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Суд мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит қарздорлиги тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 1.147 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова