← Назад
Решение #2830116 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
****/****-сонли иқтисодий иш
кўрган судья– ****
Биринчи инстанция судида ишни
Апелляция инстанцияси
маърузачи судья– ****
судида
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
****
****5йил23 декабрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар **** ва**** иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, видеоконференцалоқа
оператори **** кўмагида,“****” АТБвакили Ў.Собиров(**** йил 14 майдаги
14-сонли ишочномага асосан) иштирокида, даъвогар“****” АТБ
манфаатидаманфаатидаЎзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасинингжавобгар“K fil-Sug’urt ” акциядорлик жамиятига
нисбатан бергандаъво аризасиюзасиданБухоро туманлараро иқтисодий
судининг
**** йил5 ноябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан“K fil-Sug’urt ”
акциядорлик жамиятинингберган апелляция шикоятини иқтисодий иш
ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“****”
АТБ
(бундан
буёнматнда
даъвогар
деб
юритилади)манфаатидаЎзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буёнматндапалатадеб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “K fil-Sug’urt ” акциядорлик
жамияти (бундан буёнматнда жавобгар деб юритилади)дан****сўм суғурта
товонини ундиришни сўраган.
Бухоротуманлараро иқтисодий судининг**** йил 5 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига****сўмсуғурта товони ва олдиндан
тўланган41200 сўм почта **** ундирилиши белгиланган.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар суд ҳужжатига нисбатан
апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Шикоятдатарафлар ўртасида тузилгансуғурта шартномасининг
14.****.3-бандига мувофиқ мазкур шартнома юзасидан келиб чиқадиган барча
келишмовчилик ва низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал
этишнинг имкони бўлмаган **** қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши
белгиланганлиги,палата раисининг ****йил 15 мартдаги 45а-буйруги билан
тасдиқланганбўлса-да,
жавобгарСавдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳарбошкармаси аъзолигига қабул қилинганвау билан тегишли тартибда
низоларни судгача ҳал этиш чоралари кўрилмасдан туриб қарздорликни
ундириш бўйича судга мурожаат этишга йўл қўйганлиги,даъво аризани судга
киритиш **** **** Савдо-саноат палатаси билан тузилган шартномаси
муддати тугаган бўлсада, ушбу ҳолатга суд томонидан муносабат
билдирилмаганлиги, ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси****-моддасига кўра даъво аризаси имзоланмаган бўлса
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланганлигисуднинг
эътиборидан
четда
қолганлиги
баён
қилиниб,биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилиштўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд **** иштирок этгандаъвогар вакилиапелляция шикоятини тан
олмасдан,шикоятда келтирилган **** асоссиз эканлигини билдириб,биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришнисўради.
Суд **** ўтказилиш **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатаҳамда жавобгарсуд муҳокамасини вакил иштирокини
таъминламади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг тўртинчи қисмига
асосланиб, ишниуларнингвакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати маърузачи судьянинг маърузасини, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
эшитиб,
қуйидагиларга асосанапелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг ****-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади.Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.Апелляция инстанциясининг суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ **** текшириши шарт.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъво аризаси судга
ёзма шаклда берилади.У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг **** йил 24
майдаги“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон Қарорининг
28-бандиолтинчи хатбошисида палатага аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома
муддати тугаганлиги аниқланган ****, даъво аризаси (ариза)
ИПК ****-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилиши, бу
ҳолат даъво аризаси (ариза) иш юритишга қабул қилинганидан кейин
аниқланса, даъво аризаси (ариза) ИПК ****-моддасининг 3-бандига мос ҳолда
кўрмасдан қолдирилиши лозимлигитўғрисида тушунтириш берилган.
2
Аниқланишича,даъвогар ҳамда палата ўртасида **** йил 11 сентябрда
аъзолик шартномаси тузилган.Шартноманинг 4.1-бандига кўра, шартнома бир
йил муддатга тузилган бўлиб, имзоланган **** бошлаб кучга киради ва тўлов
учун асос бўлади.Ушбу аъзолик шартномаси даъво аризасига илова қилинган
(и.ҳ.29-30-бетлар).
Иш
ҳужжатларидаги
даъвогарнингМ---****-сонли
аъзолик
гувоҳномасида унинг амал қилиш муддати **** йил 11 декабрга қадар
эканлиги қайд этилган (и.ҳ.24-бет).
Бироқ, судлов ҳайъати томонидан ушбу гувоҳномани текшириш учун
унингQR-коди сканер қилинганда амал қилиш муддати **** йил 11 сентябрга
қадар эканлиги **** қайд мавжудлиги аниқланди.
Шу боис суднинг **** йил 9 сентябрдаги **** билан палата
зиммасигаЎзбекистон Савдо-саноат палатасиҳамда“****” АТБўртасидаги
сўнгги тузилган шартномалар ва аъзолик гувоҳномалари нусхасини судга ****
қилиш,М---****-сонли, амал қилиш муддати **** йил 11 декабрга қадар
бўлган гувоҳнома аслида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида батафсил
ёзма маълумот **** қилиш ва суд **** вакили иштирокини таъминлаш
вазифаси юкланган.
Палатанинг **** йил 16 декабрдаги ****-сонли жавоб хатида палата ва
даъвогар ўртасида **** йил 11 сентябрда М-****-сонли аъзолик шартномаси
тузилганлиги, амал қилиш муддати **** йил 11 сентябрь эканлиги ****
гувоҳнома **** қилинганлиги,даъвогар ва палата ушбу аъзолик шартномасига
қўшимча келишув тузилмаганлиги ва шартнома муддати узайтирилмаганлиги
баён қилинган.
Даъвогар манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризаси палата
томонидан **** йил 6 октябрда имзоланган.
ИПК ****-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган
бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Демак, судлов ҳайъати мазкур ҳолатда амал қилиш муддати **** йил
11 сентябрда тугаган гувоҳнома бўйича палатанинг даъвогар манфаатини
кўзлаб даъво аризасини имзолаш ваколати муддати ўтган ва бундай ваколат
палатада мавжуд бўлмаган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятли ҳолатларни
аниқламасдан, моддий ва процессуал қонунчилик ҳужжатларини тўғри
қўллаб, даъво аризасини қаноатлантириш**** **** хулосага келган.
ИПК ****-моддасининг 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд
даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ****.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
3
Шу боис, судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан
келиб чиқиб,амал қилиш муддати **** йил 11 сентябрда тугаган гувоҳнома
бўйича палатанинг даъвогар манфаатини кўзлаб даъво аризасини имзолаш
ваколати муддати ўтган ва бундай ваколат палатада мавжуд
бўлмаганлиги,мазкур ҳолатда ишни мазмунан кўриб бўлмаслигини инобатга
олиб, биринчи инстанция судининг**** йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни лозим деб топади.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг**** йил
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд **** ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли Қарорининг 17-банди 5-хатбошисида давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари
(аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
****, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво **** этилган шахслардан
даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб
равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш
тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган
даъвогарлардан ундирилишитўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур
ҳуқуқ
нормасига
асосан
судлов
ҳайъати
даъвогарманфаатидапалататомонидандаъво аризаси берилганлигини инобатга
олиб,ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ**** давлат
божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўланган****сўм почта ****ни
даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек, апелляция инстанцияси
учунжавобгартомонидан олдиндан тўланган****сўм давлат божи ва
****сўм почта ****нидаъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни,
даъвогарданЎзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ********сўм
видеоконференцалоқа **** ундиришнилозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг ****, ****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарорқилади:
Жавобгар“K fil-Sug’urt ” акциядорлик жамиятининг апелляция
шикоятини қисманқаноатлантирилсин.
Бухоротуманлараро иқтисодий судининг**** йил 5 ноябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
4
Даъвогар“****” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар“K fil-Sug’urt ”
акциядорлик жамиятидан****сўм суғурта товонини ундириштўғрисидаги
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар“****” АТБтомонидан биринчи инстанция суди учун
тўланган****сўм почта **** унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар“****” АТБдан республика бюджетига биринчи инстанция
суди учун****сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар“****” АТБдан жавобгар“K fil-Sug’urt ” акциядорлик
жамиятифойдасига апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган
****сўм давлат божи ва****сўм почта **** ундирилсин.
Даъвогар“****” АТБдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ********сўм видеоконференцалоқа **** ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор юзасидан ижро ****лариберилсин.
Қарор устидан бир йил муддатдаБухоротуманлараро иқтисодий суди
орқали Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Болтаев
ҳайъат аъзолари
****
С.Кушшаев
5