← Назад
Решение #2830181 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онунинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15550-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 22 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов раислигида,
Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи *******нинг қарздор “*******” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи
вакили
(ишончнома асосида) иштирокида, қарздор вакиллари
иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
******* (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, аризасида Жиззах шаҳрида фаолият юритган қарздор “*******”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)
кредиторлик қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт
давомида бажармасдан келаётганлиги ва тўлов қобилиятини йўқотганлигини баён
қилиб, қарздорга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
127-128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида қарздор
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, аризадаги важларни баён
қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “*******” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 0000000000) 2019
йил 12 июнда давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида рўйхатга олинган.
Қарздорнинг устав ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари
.
Қарздорнинг почта манзили:
.
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан қарзи
2025 йил 02 декабрь холатига жами 15.973.982 сўмни ташкил этган.
******* томонидан қарздорликни ундириш бўйича ҳаракатлар олиб борилган.
******* томонидан Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ
қарзини ундириш бўйича қарорлар қабул қилинган. Мазкур қарорлар ижроси
юзасидан Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлими давлат ижрочисининг “Ижро
иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги
қарорларига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд
эмаслиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан
ундирувчига қайтарилган.
Шунингдек, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузузридаги Кадастрлар
агентлиги, Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарияси ва Жиззах вилояти
ИИБ ЙҲҲБ ларга сўров хатлари юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг маълумотига кўра, жавобгар
номида қишлоқ хўжалиги машина ва агрегатлари давлат рўйхатига
олинмаганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузузридаги
Кадастрлар агентлигининг Солиқ тўловчининг кўчмас мулк объектлари
тўғрисидаги маълумотга асосан жавобгар “*******” масъулияти чекланган
жамиятиномида кўчмас мулк объектлари мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонасининг
хатига кўра, қарздор номида қимматли қоғозлар мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг
5-моддаси биринчи қисмига асосан, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, унда корхонада
доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини белгилайди.
Ушбу қонуннинг 26-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув
белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза
берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун
суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти
баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ
ҳар бир якунланган иши учун тўланади.
Ушбу қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Мазкур Қонунинг
241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор
ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг
жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир
бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза,
кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи,
давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин, ушбу қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур ҳолатда, суд аризачининг қарздор “*******” масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу қарздорни тугатиш бошқарувчиси
лавозимига учинчи тоифали суд бошқарувчиси Ю.Пармонов номзоди кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарорига илова “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни
яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, Суд
бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда
тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта тўловга қобилиятсизлик,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилади.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи *******нинг аризасини қаноатлантиришни,
қарздор “*******” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, учинчи
тоифали суд бошқарувчиси Ю.Пармонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қарздорнинг
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44, 241,
242-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи *******нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “*******” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун учинчи тоифали суд
бошқарувчиси Ю.Пармонов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий
нашрда эълон бериш ва ҳар ойда судга қилинган ишлар юзасидан далиллар билан
бирга ҳисобот тақдим этиш ҳамда уч ой (2025 йил 22 мартгача бўлган) муддатда
судга тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот
тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
- имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани
- кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
қилиш;
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва
тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим
қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисоботни
2025 йил 22 мартгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор “*******” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи *******
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига
1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) бериши мумкин.
Апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган иш тафтиш тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
О.С.Асатов