Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10247 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение KARI OTA—QURILISH OLLARI Ответчик / Подсудимый
Source ID 3028aae6-0f36-4afe-ae71-2d191a600a36 Claim ID PDF Hash 33b3360cca135d59... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1505-2502/10247-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “KARI OTA—QURILISH OLLARI” хусусий корхонасининг жавобгар - “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 000 сўм қарздорлик, 7 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Б.Сатволдиев (2025 йил 20 декабрь кунидаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “KARI OTA—QURILISH OLLARI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 75 000 000 сўм қарздорлик, 7 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 10 март куни 162-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қиймати 500 000 000 сўмлик бўлган сантехника ва қурилиш маҳсулотларини сотиши, жавобгар эса сотиб олинган маҳсулотлар қийматини шартномада белгиланган муддатда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар жавобгарга қиймати 360 000 000 сўмлик сантехника ва қурилиш маҳсулотларини сотган, жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулот учун қисман тўловлар амалга оширилган бўлиб, қолдиқда қолган 75 000 000 сўмлик қарздорлик шу кунга қадар тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм қарздорлик, 7 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмга асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси муносабатларидан вужудга келган. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг ҳақиқатда даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 75 000 000 сўм қарзни ундириш талабини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар шартномага асосан жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги учун 7 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 3.3-бандига кўра, шартномада белгиланган мажбуриятлар бузилганида айбдор томон ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди, пеня олинадиган маҳсулот партияси қийматининг 10 фоизидан ошмаган бўлиши лозим. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, “Харидор” шартнома имзоланган санадан бошлаб 5 банк иш кунида “Сотувчи” ҳисоб рақамига олинадиган маҳсулот партияси учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши белгиланган, тарафлар ўртасида шартнома 2025 йил 10 март куни имзоланган, бироқ жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини 240 кунга кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 7 500 000 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 500 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб топади ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 75 000 000 сўм қарздорлик, 7 500 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ҳамда 1 650 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “STROY FARGONA INVES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “KARI OTA—QURILISH OLLARI” хусусий корхонаси фойдасига 75 000 000 сўм қарздорлик, 7 500 000 сўм пеня, 1 650 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов