← Назад
Решение #2830197 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21698-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ
«А»нинг манфаатида жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 4720000 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг биносида соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТБ «А»нинг манфаатида (бундан буён матнда –
даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖ (бундан
буён матнда – жавобгар) ҳисобидан муддати ўтган 4720000 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали
юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 2 июлда тузилган 1042сонли шартномасига асосан жавобгарга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти
билан 84 ой муддатга жами 100000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар корхона томонидан 2025 йил октябрь ойи ҳолатига 4720000
сўм фоиз қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар тақдим этган маълумотларга кўра, даъво аризаси судга
тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан 1440000 сўм фоиз қарздорлиги
тўланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ҳисобидан 3280000 сўм фоиз қарздорлигини
ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 3280000 сўм фоиз ва 41200 сўм
почта ҳаражати ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 3280000
сўм фоиз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов