Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/5189 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O’SIMLIKLARNI UYG Ответчик / Подсудимый
Source ID 4054920a-e3a3-4e3d-a2cf-7be9b4333231 Claim ID PDF Hash 6d44658071d9f6a5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур кодекс 2034-моддаси мазкур кодекс 2034 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2025 йил 22 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, даъвогар “O’SIMLIKLARNI UYG’UNLASHGAN HIMOYA QILISH MARKAZI” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан ********** сўм асосий қарз, ********** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “O’SIMLIKLARNI UYG’UNLASHGAN HIMOYA QILISH MARKAZI” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ********** сўм асосий қарз, ********** сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК) нинг 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “O’SIMLIKLARNI UYG’UNLASHGAN HIMOYA QILISH MARKAZI” масъулияти чекланган жамияти ва “*************” фермер хўжалиги ўртасида * йилда “қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш тўғрисида” *-сонли ва *-сонли шартномалар тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандига кўра, бажарувчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)га қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зарар кунандалардан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида бажарувчи (даъвогар) шартномада кўрсатилган биомаҳсулотларни сотиши, буюртмачи (жавобгар) эса олинган биомаҳсулотлар учун ўз вақтида маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. *-сонли шартноманинг 4.1-бандига кўра, шартнома баҳоси ** сўмни ва 65-сонли шартноманинг 4.1-бандига кўра, шартнома баҳоси *** сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга ** 04-сонли ҳисобварақ-фактура асосида ********** сўмлик, ** 65-сонли ҳисоб-фактура асосида ** сўмлик биомаҳсулотлар етказиб берилган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар (буюртмачи) 50 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, ишлар бажарилгандан сўнг қабул қилиш топшириш ҳужжатлари имзолангандан кейин 90 кун ичида тўловни амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан етказиб берилган биомаҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда ишончнома билан тасдиқланади. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган биомаҳсулотлар етказиб берилганлиги ишда мавжуд бўлган ҳисобварақ-фактура ва ишончнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар эса шартлашилган миқдорда ва тартибда маҳсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилгани учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига асосан ********** сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини *00 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “O’SIMLIKLARNI UYG’UNLASHGAN HIMOYA QILISH MARKAZI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ********** сўм асосий қарз, * 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов