Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10244 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2782f135-e7a9-41dc-9c9f-fe64da9db932 Claim ID PDF Hash 0699162a7d21e429... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
ФКнинг 597-моддаси ФК 597 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 22 декабрь 4-1505-2502/10244-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар — “BOY HI OR U HQUNI” фермер хўжалиги ҳисобидан лизинг шартномаси бўйича вужудга келган 177 810 697 сўм асосий қарз, 88 905 349 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ж.Азизов (2025 йил 3 январь кунидаги 11-06/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Ботиров (шахс гувоҳномаси асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BOY HI OR U HQUNI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан лизинг шартномаси бўйича вужудга келган 177 810 697 сўм асосий қарз, 88 905 349 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган лизинг шартномасини бекор қилиниб, лизинг объекти қайтариб олинганлигини, бироқ лизинг бўйича тўловларни ўз вақтида тўламай келганлигини баён этиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, асосий қарздорликка эътирози йўқлигини баён этиб, суддан пеня суммасини камайтириб беришда қонуний ёрдам беришни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 15 май куни тузилган 20/12-4-284 УФ-сонли лизинг шартномасига асосан, даъвогар жавобгарга нархи 1 228 200 000 сўм бўлган, “D min t r 130” русумли ғалла ўриш комбайнини 2020 йил 12 июнь куни расмийлаштирилган қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан етказиб берган. Лизинг шартномаларига асосан даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга зарур техника воситаси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар лизинг шартномаларига кўра, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида, 2025 йилнинг 20 ноябрь ҳолатига 20/12-4-284 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича 177 810 697 сўм қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарга юборилган талабномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга қарздорлик суммаси тўлаб берилмаган. Натижада, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 177 810 697 сўм асосий қарз, 88 905 349 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига асосан қарздор келишилган лизинг тўловларини шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ, жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамасдан лизинг тўловларини бир неча ойдан буён амалга оширмасдан келган. Натижада, лизинг шартномасига асосан даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга техника воситаси етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан ўз вақтида лизинг тўловлари амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида, “Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари лизинг шартномаларидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи бир тараф лизинг олувчи иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддасига кўра, “Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг шартномаларининг ажралмас қисми иловасида тўлов графиги белгиланган бўлиб, лизинг олувчи лизинг тўловларини қайтариш мажбуриятини олган бўлсада, лекин қайтариш графигига амал қилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июнь кунидаги 41505-2502-4886-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган тарафлар ўртасида 2020 йил 15 май куни тузилган 20/12-4-284 УФ-сонли лизинг шартномаси бекор қилиниб, лизинг объекти даъвогарга қайтарилган. Бироқ, жавобгар томонидан лизинг тўловлари бўйича юзага келган 177 810 697 сўм қарздорлик ўз вақтида тўланмай келинган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, суд даъвогарнинг 177 810 697 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўлов кечиктирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 32-моддасига асосан 88 905 349 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган, пенянинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандида “Лизинг тўлови тўлов графигида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди” деб белгиланган. Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 88 905 349 сўм пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеня миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилигини ва даъвогар томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги, пеня миқдорининг сунъий ошишига сабаб бўлганлигини эътиборга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 88 905 349 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва пеня ундириш талабини 25 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 177 810 697 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддалари, ФКнинг 234, 236, 587-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “BOY HI OR U HQUNI” фермер хўжалиги ҳисобидан “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 177 810 697 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “BOY HI OR U HQUNI” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 5 334 320,92 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов