Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2515/118400 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9529fe94-c86e-49d9-b087-286a44b71f6a Claim ID PDF Hash baa6f7d58bb02abe... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2515/118400-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 22 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар **** хусусий корхонасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили О.Эргашев (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 120.000.000 сўм асосий қарз ва 10.000.000 сўм зарар (адвокат харажати) ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 мартдаги 96/Х-сонли ва 2025 йил 23 апрелдаги 145/Х-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 3.1-бандига кўра, “харидор” (жавобгар) етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи учун 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Шартномаларга асосан даъвогар томонидан 2024-2025 йиллар давомида ўзаро расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 218.350.000 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман 98.350.000 сўмлик тўловни амалга ошириб, қолган тўловни келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 120.000.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 4 сентябрдаги 1-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 120.000.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, бир томонлама тақдиқланган солиштирма далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 120.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. [СПиТ:1.Жавобгарлик / Зарар;2.Жавобгарлик / Ҳақиқий зарар; 3.Жавобгарлик / Бой берилган фойда] Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Даъвогар томонидан мазкур иш юзасидан судда ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида адвокат хизмати ҳақи учун юридик ёрдам кўрсатиш шартномасига асосан тўлов топшириқномаси билан 10.000.000 сўм тўланган, бу ҳолат банк маълумоти билан тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 10.000.000 сўм зарар (адвокат харажати) ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 10.000.000 сўм зарар (адвокат харажати)ни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. 2 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1.300.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** хусусий корхонаси фойдасига 120.000.000 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм зарар (адвокат харажати), олдиндан тўланган 1.300.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3