← Назад
Решение #2830232 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/6900-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ф.Аманов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Б.Мамадалиев
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 декабр
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
Н.Сангиров раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Э.Соибназаров ва
Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Э.Хакимов, М.Абдулазизов
(2025 йил 18 декабрдаги 01-09/8193-сонли ишончнома асосида), жавобгар
“Q-B rt” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Дёмин иштирокида,
“Inv st Fin ns B nk” АЖ нинг тафтиш тартибидаги шикоятига асосан Фарғона
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарорининг қонунийлигини иш
хужжатлари билан биргаликда ўз биносида, видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилаётган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Inv st Fin ns B nk” АЖ судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Q-B rt” масъулияти чекланган жамиятидан 30 332 000 сўм
ундиришни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 30 332 000 сўм қарз ундирилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор билан даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар “Inv st Fin ns B nk” АЖ тафтиш тартибида шикоят бериб, унда
жавобгарга кўрсатилган хизматларни тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим
этилганлигини, жавобгар томонидан эса тўлов амалга оширилмаганлигини
кўрсатиб, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 августдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўраган.
1
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида даъвогар вакиллари тафтиш
тартибидаги шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, апелляция
инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тафтиш тартибидаги шикоятга
эътироз билдириб, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда кўрсатиб ўтилган
важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни, апелляция
инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 сентябрда
“
unt m n g r” хизмати кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан банк мижозга “
unt
m n g r” хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул
қилиш ва шартноманинг 3.1-банди талабидан келиб чиқиб, кўрсатилган
хизматлар учун қўшимча қиймат солиғи билан 45 500 000 сўм тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар 100 фоиз олдиндан тўлов
маблағларини шартнома имзоланган кундан бошлаб икки кун муддат ичида
тўлаб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 5 октябрда 15 166 000 сўмлик ҳамда
2023 йил 6 ноябрда 15 166 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги ҳақида
далолатномалар расмийлаштирилган.
Даъвогарнинг жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаб бериш юзасидан
берган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция суди томонидан мавжуд қарздорлик тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари ҳамда
бошқа далиллар асосида ўз исботини топганлиги боис даъво талаби
қаноатлантирилган.
Бироқ, апелляция инстанцияси томонидан эса даъвони асословчи
далиллар мавжуд эмас деган асослар билан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиб нотўғри тўҳтамга келган.
Хусусан, апелляция инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2023 йил 5 октябрдаги 15 166 000 сўмлик ҳамда 2023 йил
6 ноябрдаги 15 166 000 сўмлик хизматлар бажарилганлиги ҳақидаги
далолатномаларда “
unt m n g r” хизмати эмас, балки консальтинг
2
хизмати кўрсатилганлиги қайд этилган – деган асос билан ушбу холатлар
далил сифатида инобатга олинмаган.
Ҳолбуки, мазкур тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил
5 октябрдаги 15 166 000 сўмлик ҳамда 2023 йил 6 ноябрдаги 15 166 000
сўмлик хизматлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатномаларда айнан
2023 йил 6 сентябрдаги шартнома юзасидан хизматлар кўрсатилганлиги қайд
этилган.
Бундан ташқари, консальтинг хизмати ҳам “
unt m n g r” хизмати
ҳам айнан банкнинг ўз мижозига бизнес молиявий хизмат кўрсатиши
тушунилади.
Шунингдек, банк томонидан мижозга узлуксиз банк хизматини
кўрсатганлиги ишдаги мавжуд тўлов топшириқномалари ва банкнинг узлуксиз
хизмат кўрсатиш тўғрисидаги буйруқлари билан ҳам исботланади.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўргазмалари ҳамда ишдаги
мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан юқорида қайд этилган
ҳолатлар инобатга олинмаган ҳамда атрофлича ўрганилмасдан қолган.
Бундан ташқари тарафлар ўртасидаги низо бўйича Наманган вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан
кўрилган бошқа иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил
11 декабрдаги қарорида ҳам тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил
5 октябрдаги 15 166 000 сўмлик ҳамда 2023 йил 6 ноябрдаги 15 166 000
сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги ҳақидаги далолатномалар банкнинг
мижозга хизматлар кўрсатганлигини тасдиқлашини, шу боис “Q-B rt”
масъулияти чекланган жамиятининг банк томонидан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз деб топилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 66-моддаси кўра, иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл
қўйилмайди.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабини
асослантирувчи далиллар етарли эканлиги сабабли биринчи инстанция суди
томонидан асосли равишда даъво талаби қаноатлантирилган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарнинг важларини инкор этувчи
бирон бир далиллар тақдим этилмади.
Хусусан, 4-1502-2502/6895-сонли иш бўйича банкдан МЧЖга ундирилган
15 168 000 сўм пул маблағ ҳамда банкдан МЧЖга қайтарилган 30 332 000 сўм
3
пул маблағлари банкнинг хизматлар кўрсатмаганлиги сабабидан эмас, балки
ушбу маблағлар банк томонидан нотўғри ечиб олганлиги сабабли
қайтарилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, 73-моддасига кўра эса, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага
маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, “Inv st Fin ns B nk” АЖ нинг
тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 6-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича
илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга
ҳақли.
ИПК 3248-моддасига биноан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки
асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Q-B rt” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан ишни апелляция инстанция судида кўриш
билан боғлиқ 303 320 сўм давлат божини Республика бюджетига, тафтиш
инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 303 320 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини “Inv st Fin ns B nk” АЖ фойдасига, иш
апелляция ва тафтиш инстанцияларида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 206 000 сўм суд харажатларини Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундиришни, шунингдек
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 3247, 3248, 3249-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Inv st Fin ns B nk” АЖнинг тафтиш тартибидаги шикояти
қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
Жавобгар “Q-B rt” масъулияти чекланган жамиятидан апелляция
инстанцияси бўйича Республика бюджетига 303 320 сўм давлат божи
ундирилсин.
4
Жавобгар “Q-B rt” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Inv st
Fin ns B nk” АЖ фойдасига тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ
олдиндан тўланган 303 320 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“Q-B rt” масъулияти чекланган жамиятидан апелляция ва тафтиш
инстанциялари учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 206 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори юзасидан берилган
2025 йил 7 октябрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Сангиров
ҳайъат аъзолари
Э.Соибназаров
Б.Исаков
5