← Назад
Решение #2830236 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| Суд ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 421 символов
4-2302-2503/2403-сонли иқтисодий иш
судья Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 22 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакили
ХХнинг иштирокида, даъвогар ХХ жавобгар ХХдан 25 345 435 сўм асосий қарз
ва 12 672 717 сўм жарима ундиришни сўраган даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 25 345 435 сўм асосий қарз
ва 12 672 717 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўз ёзма
фикрини судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) нинг 128 ва 170моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
2
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
25 мартда 22-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси (лойҳа ҳужжатлари) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан, даъвогар жавобгарнинг
буюртмасига асосан лойҳа ҳужжатларини ишлаб бериш, жавобгар бажарилган
ишлар ҳақисини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 31 145 435 сўмлик
хизматлар кўрсатилган.
Жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун 5 800 000 сўм аванс маблағини
даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб бериб, қолган қисмини тўланмасдан қолган.
ФКнинг 705-моддасига асосан, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Шартномавий мажбуриятларини бажаришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан бажарилмаган ва мазкур
низо келиб чиққан.
Даъво талаби ишга қўшилган шартнома, юк хати, талабнома ва бошқа
тасдиқловчи ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд ушбу даъво талабининг 25 345 435 сўм асосий қарз
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 12 672 717 сўм жарима
ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида бажарилган
хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун
тўланмаган маблағнинг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўланиши, лекин
жариманинг миқдори умумий маблағнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
лозимлиги белгиланган.
ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
3
Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг
мулкий аҳволига оғир таъсирини инобатга олиб, даъвогар томонидан
ҳисобланган жаримани 30 фоизга камайтиришни, яъни жарима миқдорини
3 801 815,10 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим
топди.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш
киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 760 364 сўм давлат божи,
93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ва 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 760 364 сўм давлат божи,
93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ва 41 200 сўм почта харажатини,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
9 250
сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
4
Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 25 345 435 сўм асосий
қарз, 3 801 815,10 сўм жарима, 760 364 сўм давлат божи, 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажати ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
кўриш билан боғлиқ 9 250 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов