← Назад
Решение #2830254 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2948-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 22 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар – “Q ’rg’ nt
tum n m kt bg h v m kt b t ’limi
b ’limi” давлат муассасаси ҳисобидан 33 399 970 сўм қарздорлик ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Жуманиязов (2025 йил 12 августдаги
359/25-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Маматаминов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туман прокурори
ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Y shil En rgi ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади),
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Q ’rg’ nt
tum n m kt bg h v m kt b t ’limi b ’limi” давлат
муассасаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
33 399 970 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади, иш ҳужжатларида
палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида - жавобгарга
2025 йилдаги Я/Э-60/0779-сонли “Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия
манбаларини ишлаб чиқарилган электр энергияси етказиб бериш тўғрисида”
шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага кўра жами 33 399 970 сўмлик электр
энергиясини етказиб берганлигини, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли қарздорлик юзага келганлигини, тарафлар ўртасидаги
шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилиб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг кўрсатмасида тарафлар ўртасида ҳақиқатдан ҳам шартнома тузилганлигини, ушбу
шартномага кўра қарздорлик юзага келганлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эканлигини маълум қилиб, қарздорликни тўлаш
учун муддат беришни сўради.
Қўрғонтепа туман покурори ёрдамчиси А.Турғунов суд мажлисида
берган ўз кўрсатмасида, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш мақсадга
мувофиқ эканлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Андижон
вилояти Молия бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади бироқ, Андижон
вилояти бўйича Ғазначилик вакили судга илтимоснома ва фикрнома тақдим
этиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига асосан учинчи шахс иштирокисиз
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган Андижон вилояти бўйича Ғазначилик вакили ўз фикрномасида
ушбу тарафлар ўртасида 2025 йилдаги Я/Э-60/0779-сонли электр-энергияси
етказиб бериш тўғрисида шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилганлигини маълум қилган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буённ матнда
“ФК” деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йилдаги Я/Э-60/0779сонли “Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб
чиқарилган электр энергияси етказиб бериш тўғрисида”ги шартномага кўра
жами 33 399 970 сўмлик электр энергияси етказиб берганлиги сабабли жавобгар
томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
33 399,97 кловатт миқдорида, нархи 1 000 сўм бўлган электр энергиясини
етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1 ва 4.2-бандларига кўра
сотувчи томонидан электр эренгияси ўз вақтида етказиб бериш, сотиб оливчи
эса мазкур электр энергиясини қабул қилиб олиш ва маҳсулот учун тўловларни
ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни
амалга оширмаганлиги натижасида 33 399 970 сўм қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан муддати ўтган асосий қарздорликни
ундириш ҳақида судга даъво ариза киритган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Тарафлар
ўртасидаги
2025 йилдаги
Я/Э-60/0779-сонли
электр
энергиясини етказиб бериш шартномаси тегишли тартибда ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.
ФКнинг 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогарнинг электр энергиясини етказиб берганлиги даъвогар ва
жавобгар томонидан тасдиқланган шартнома, электр энергиясини ҳисоблагич
маълумотнома, бир томонлама тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шу асосларга кўра, даъвогарнинг 33 399 970 сўмлик электр энергияси
ҳақидан бўлган қарзорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб,
уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажтларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
деб топади.
Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,
186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво ариза тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “Q ’rg’ nt
tum n m kt bg h v m kt b t ’limi b ’limi”
давлат муассасаси ҳисобидан:
-даъвогар - “Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
33 399 970 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 667 999,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
Н.М.Ахматбеков
4-1705-2502/2948-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ХУЛОСА ҚИСМ)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 22 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар – “Q ’rg’ nt
tum n m kt bg h v m kt b t ’limi
b ’limi” давлат муассасаси ҳисобидан 33 399 970 сўм қарздорлик ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Жуманиязов (2025 йил 12 августдаги
359/25-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Маматаминов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қўрғонтепа туман прокурори
ёрдамчиси А.Турғунов қатнашувида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Бинобарин,
суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво ариза тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “Q ’rg’ nt
tum n m kt bg h v m kt b t ’limi b ’limi”
давлат муассасаси ҳисобидан:
-даъвогар - “Y shil En rgi ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
33 399 970 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 667 999,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
Н.М.Ахматбеков