← Назад
Решение #2830268 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2111-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 22 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата
аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар - “Абдужалил унумли даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан
11 500 000 сўм етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили О.Шохобов, Ф.Насриддинов (2025 йил 19 сентябрь кунги
70/20-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, жавобгар фермер
хўжалиги вакили иштирок этмади, Избоскан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Абдужалил унумли даласи”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 11 500 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан
шартнома тузилганлигини, 575 кг 37 375 000 сўмлик уруғлик чигитини
топширганлигини, лекин жавобгар томонидан тўловларни тўлиқ амалга
оширмаганлиги натижасида 11 500 000 сўм қарздорлик юзага
келганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар фермер хўжалиги суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган,
лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан, Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилнинг фикрини
тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар
ўртасида 2025 йил 17 мартда “Дориланган пахта уруғлик чигитини етказиб
бериш ҳақда” 2079-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, шартномада
белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда
жавобгарга 575 кг 37 375 000 сўмлик пахта уруғлик чигитини топширган,
жавобгар томонидан қабул қилиб олган, лекин тўловларни тўлиқ амалга
оширмаган.
Таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасида 2025 йил апрель ойида
тузилган ва тасдиқлаш учун даъвогар томонидан юборилган ва апрель
ойида жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактурада 1 кг
уруғлик чигити 65 000 сўм жами 575 кг уруғлик чигит эса 37 375 000 сўм
деб белгиланган. Ушбу ҳисобварақ-фактура тарафлар томонидан бекор
қилинмаган ва ҳисобварақ-фактурага ўзгатириш киритилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар 1 кг уруғлик чигит нархини 65 000
сўмдан қабул қилишга рози бўлган ҳолда шартнома тузган ва хисобварақфактура тасдиқланган ва ушбу шартнома ҳамда хисобварақ-фактурадаги
нархга эътироз билдирмаган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида 1 кг
уруғлик чигит нархи қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда 65 000 сўм
деб белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-банди дхатбошисида, шартнома бир томонлама бекор қилинмаслиги ва суд
тартибида ҳал қилиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур шартноманинг 4-бандида, харидор шартнома асосида
олинган дориланган уруғлик чигит пулини хисоб фактура асосида
олдиндан умумий уруғлик чигит қийматини 100 фоизи миқдорида тўлаб
беради деб кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиб қўйиш
бўйича 2025 йил июль ойида талабнома юборилган, лекин жавобгар
томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблади.
Даъвони асослилиги даъвогар томонидан тақдим этилган шартнома,
хисобварақ-фактура, талабнома, банк маълумотномаси ва суд мажлисида
берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топди.
Зотан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги
ўринда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
Кодексининг 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179, 186- моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Абдужалил унумли даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан;
“1- gr
B r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
11 500 000 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров