Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/8413 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38fb412c-a5d4-432d-8508-0f1b34735b34 Claim ID PDF Hash 3b819e5659a8c6b1... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/**** - сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котибалигида, даъвогар ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили – **** (****ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: **** (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан юуѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан **** сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, судга даъво аризаси берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, **** томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш чоғида техник хато туфайли 2024 йил 25 декабрдаги 3660-сонли тўлов 2 топшириқномаси билан жавобгарга тегишли хисоб рақамга **** сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб юборилган. Аслида тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган. Жавобгардан техник хатолик туфайли ўтказиб юборилган маблағларни қайтариш сўралганида, жавобгар 2025 йил 3 мартдаги 0303/1-25-сонли кафолат хати тақдим қилиб, унда жавобгарнинг солиқ имзоси билан боғлиқ айрим камчиликлар мавжудлиги сабабли, хисоб рақамига тушган маблағлардан кеч хабар топганлиги, маблағлар адашиб тушганлигини билиши, камчиликлар бартараф этилгач 2025 йил 31 мартга қадар маблағларни даъвогарнинг хисоб рақамига қайтариб ўтказиб бериши баѐн қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан маблағлар кўрсатилган санада қайтарилмаган. Даъвогар томонидан 2025 йил 25 сентябрда 06-2006-сонли талабнома юборилиб, хатолик сабабли ўтказиб юборилган маблағларни қайтариш сўралган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома натижасиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан **** сўм маблағларни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 242-моддасига асосан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ѐки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишги, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ѐки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар 2025 йил 25 сентябрь куни 06-2006-сонли талабнома юбориб, жавобгардан техник хатолик сабабли ўтказиб юборилган **** сўм маблағни қайтаришни сўраган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилиб, маблағлар қайтариб берилмаган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган, маҳсулот етказиб берилмаган, хизматлар бажарилмаган, ўтказиб юборилган маблағлар хатолик натижаси эканлигини жавобгар тан олгани ҳолад уларни қайтариб бермаган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги электрон тўлов топшириқномаси, талабнома, жавобгарнинг кафолат хати, вакилнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. 3 Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво талабларида даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 034 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** фойдасига **** сўм асосий қарз, 5 034 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ойлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****