Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7998 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый B X LSOY B R K SI
Source ID 15fec22c-f689-4a37-a1ad-4b7bf188f50d Claim ID PDF Hash e34fc21e596c914d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7998-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 22 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори ёрдамчиси Н.Тўйчиев, даъвогар вакили А.Шербоев (2025 йил 28 майдаги 03- ur/13-67-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Зарбдор туман прокуратураси даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан 30 000 000 сўм кредит асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Зарбдор туман прокуратураси (кейинги матнларда “прокуратура” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” АТБ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 30 000 000 сўм кредит асосий қарзини ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 1 мартда 08-F/ gr b nk- 48194/25-сонли кредит шартнома тузилган ва унга кўра даъвогар жавобгарга пахта 2025 йил ҳосилини етиштириш мақсадида 189 615 552 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши белгиланган. Жавобгар олинган кредитни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг 2025 йил 21 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит қарзи 30 000 000 сўм қарздорлигини ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилган бўлсада, жавобгар ушбу огоҳлантириш хатларини оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тарафбанк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан маълумотнома тақдим қилинган ҳолда жавобгар томонидан кредит қарзи тўланмаганлигини маълум қилинган. Шу сабабли суд, даъвони талабини тўлиқ қаноатлантирган ҳолда, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм кредит асосий қарзини ундиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм кредит асосий қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 735, 744-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан 30 000 000 сўм кредит асосий қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов 4-1303-2502/7998-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фориш тумани 2025 йил 22 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори ёрдамчиси Н.Тўйчиев, даъвогар вакили А.Шербоев (2025 йил 28 майдаги 03- ur/13-67-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Зарбдор туман прокуратураси даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан 30 000 000 сўм кредит асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўз.Р. ФКнинг 735, 744-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан 30 000 000 сўм кредит асосий қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "B X LSOY B R K SI" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов