Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2510/6072 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c186c518-dbac-482b-94c7-b5627e76e2e3 Claim ID PDF Hash bd2e5c1961ccea49... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
онуни 21-моддаси онуни 21 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
Ушбу Кодекс 3247-моддаси Ушбу Кодекс 3247 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2510/6072-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 22 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “ lust r Khil l” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Назаров (ишончнома асосида), “Салимов Абдужаббор” фермер хўжалиги раҳбари А.Юлдашев, унинг вакиллари Б.Ташев ва Ш.Ҳайдаровнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарорига нисбатан “Салимов Абдужаббор” фермер хўжалиги томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ lust r Khil l” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Салимов Абдужаббор” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 390.242.243 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 июндаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган ва даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 7.804.844 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга нисбатан жавобгар тафтиш тартибида шикоят келтириб, унда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос сифатида даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, шартнома мавжуд бўлганда мажбурият юкланиши мумкинлиги, фермер хўжалиги даъвогарга буюртма бермаганлиги, қабул қилиш далолатномаси тузилмаганлиги, Фуқаролик кодекси бўйича бажарилган ишлар фойдаланувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг тасдиқланиши, шунингдек икки тамонлама молиявий 2 муносабатни исботловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва амалда ишлар бажарилмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юртилади) 324-моддасининг биринчи қисмида, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати учинчи шахс вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакиллари тафтиш шикоятидаги важларни қувватлаб ва такрорлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда кассация инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, ушбу суд инстанциясининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни асоссиз эканлигини, қонун ҳужжатларига асосан йиғим тўланиши лозимлигини баён этиб, тафтиш шикоятини рад этиб, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар ўртасида 2022 йил 11 февралда “Экин майдонларига сув тежовчи технологияларни қўллаб суғориш тўғрисида” 71-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти 480 гектар ер майдонга, ҳар бир гектарини 27.433.250 сўмдан даъвогар билан 2022 йил пахта ҳосили учун шартнома тузган жами 20 та фермер 3 хўжаликларининг ер майдонларига 13.167.960.000 сўмлик томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобрақамига 15.06.2022 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси, 07.07.2022 йилдаги 02-сонли тўлов топшириқномаси, 22.07.2022 йилдаги 3-сонли тўлов топшириқномаси, 10.08.2022 йилдаги 6-сонли тўлов топшириқномаси, 07.10.2022 йилдаги 156-сонли тўлов топшириқномаси, 27.10.2022 йилдаги 157-сонли тўлов топшириқномаси, 05.12.2022 йилдаги 158-сонли тўлов топшириқномаси, 12.01.2023 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси ва 03.02.2023 йилдаги 7-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 13.455.000.000 сўм маблағларни ўтказиб берган. Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, унда бажарилган ишлар бўйича 390.242.243 сўм пул маблағини тўлаб беришни сўраган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқққан ва даъвогар иқтисодий судга қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 666-моддасида, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар ўртасида 2022 йил 11 февралда тузилган 71-сонли пудрат шартномасига асосан, жавобгарга “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 496.394.192 сўмлик сув тежовчи технологиялари ўрнатиши белгиланган бўлиб, шундан фермер хўжалигига 392.837.934 сўмлик ишлар бажарилган бўлсада, 103.556.257 сўмлик ишлар бажарилмасдан қолган. Ушбу ҳолат ишчи гуруҳ томонидан тузилган 2023 йил 17 сентябрдаги далолатномада 95.624.726,1 сўмлик томчилатиб суғориш техноголияларини жорий қилиш ишлари кам бажарилган, 7.041.585,4 сўмлик ҳовузнинг атрофини темир сим панжар билан ўраш бажарилмаганлиги ва 889.945,8 сўмлик электр таъминоти ишлари жами бўлиб 103.556.257,4 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги, шундан 392.837.934,6 сўмлик ишлар бажарилганлиги тасдиқланган. ФКнинг 673-моддасида, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. 4 Ушбу модданинг иккинчи қисмида қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2024 йил 28 феврладаги ҳукми билан “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сағлам Атилла Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “А” банди, 228-моддаси “Б” банди ва ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликдан айбдор деб топилган. Ушбу ҳукмда жавобгарга тегишли бўлган жами 9.2 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилганлиги, қолган 8.8 гектар ер мадонига ишчилар киритилмаганлиги сабабли қолган ер майдонига томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилмаганлиги аниқланган. Шунга кўра, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди даъво талабини рад этишда асос сифатида тарафлар ўртасида пудрат шартномаси ёки уч томонлама шартнома тузилмаганлиги, ишлар бажарилганлиги бўйича ишларни топшириш қабул қилиш далолатномаси ҳам расмийлаштирилмаганлиги, 2023 йил 17 сентябрда тузилган далолатнома жавобгар фермер хўжалиги томонидан имзоланмаганлиги ва Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2024 йил 28 февралдаги ҳукмида ҳам даъвогар томонидан жавобгарга 390.242.243 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳолатлари билан асосли келишмаган. Чунки, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг 2023 йил 11 августдаги “Мутахассис ажратиш ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан 2023 йил 17 сентябрда мутахассислар иштирокида тузилган далолатномада жавобгарга “ gr s Dri ” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 496.394.192 сўмлик сув тежовчи технологиялари ўрнатилиши белгиланган бўлиб, шундан фермер хўжалигига 392.837.934 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва 103.556.257 сўмлик ишлар бажарилмасдан қолганлиги қайд этилган ва ушбу ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2024 йил 28 февралдаги ҳукмида ҳам ўз исботини топган. Бу эса, пудратчи томонидан ишлар бажарилганлигини тасдиқлайди ва ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори 2.3-бандида, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад 5 этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инсанция суди даъво талабини рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги сабабли кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асосли хулоса келган деб ҳисоблайди. Қайд этилганларни нобатга олиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятидаги тарафлар ўртасида шартнома мавжуд бўлганда мажбурият юкланиши мумкинлиги, фермер хўжалиги даъвогарга буюртма бермаганлиги, тарафлар ўртасида бажарилган ишлар бўйича қабул қилиш топшириш далолатномаси тузилмаганлиги, Фуқаролик кодекси бўйича бажарилган ишлар фойдаланувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг тасдиқланиши, шунингдек, икки тамонлама молиявий муносабатни исботловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини ва амалда ишлар бажарилмаганлиги каби важлари билан келишмайди. Сабаби, иш материалларидаги ишчи гуруҳнинг далолатномаси ва жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг ҳукмида тарафлар ўртасида шартнома мавжуд бўлмасада, аммо пудрат ишлари қисман бажарилганлиги ўз тасдиғини топган. Ваҳоланки, юқоридаги Пленум қарори бўйича шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиш лозим. “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 21-моддасининг учинчи қисмида, қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонунчиликни қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир. ИПК 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 74-моддасига мувофиқ эса, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Шу боис, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важлар билан келишмайди ҳамда уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Ушбу Кодекс 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) 6 кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда ишни кўриш натижалари бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3.902.422 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Салимов Абдужаббор” фермер хўжалиги томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Салимов Абдужаббор” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3.902.422 сўм давлат божи ундирилсин ва ижро варақаси берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов