Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/8007 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый Biznes l st
Source ID 513a77f1-907a-4e9b-9b09-71b9b109be19 Claim ID PDF Hash 8c9636c95ae3eef7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/8007-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 22 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, даъвогар Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси жавобгар “Biznes l st” масъулияти чекланган жамиятидан 1 163 449 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Biznes l st” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 163 449 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 678-Ф-сонли Фармойишига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 2 812,5 гектар суғорилмайдиган ер участкаларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказишга розилик берилган. Бундан ташқари Фармойишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ер участклари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдалнувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишиги таъминлаш белгиланган. Ушбу Фармойишга асосан жавобгар тасарруфидаги Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик ер тузиш харитасининг 3393қконтуридаги яйлов ер майдонининг 0,1001 гектар қисми ер фондининг (саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа) мақсадалрга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган 0,1001 гектар лалми ер майдони учун компенсация тўлови 1 163 449 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 21-бандига кўра, ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади: суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади. Ўзбекистон Републикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши назарда тутилган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талаби қонун ҳужжатлари ва даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотнома, иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлнтиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 1 163 449 сўм қарздорлик ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси фойдасига жавобгар “Biznes l st” масъулияти чекланган жамиятидан 1 163 449 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Biznes l st” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов