← Назад
Решение #2830322 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/8021-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 22 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори
ёрдамчиси Н.Тўйчиев, даъвогар раҳбари О.Усмонқулов, жавобгар раҳбари
С.Мамаюсупов иштирокида, даъвогар “B rr l 777” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат
муассасасидан 22 725 000 сўм миқдоридаги маҳсулот пулини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“B rr l 777” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) ва “Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат
муассасаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
23 майда 2305-сонли ҳамда 2025 йил 26 майда 2605-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар қурилиш ва
хўжалик моллари маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб
ҳамда қабул қилинган маҳсулот учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвода тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактураларга асосан жами
22 725 000 сўм миқдордаги маҳсулотлар даъвогар томонидан жавобгарга
етказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгардан 22 725 000 сўм миқдоридаги маҳсулот пулини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 декабрдаги ажримига асосан Зарбдор туман
иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Зарбдор туман ғазначилик бўлинмаси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, учинчи шахслар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаган
ҳолда жавобгар билан ўзаро солиштирма далолатнома тузилганлиги, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, қарздорлик бўйича аниқлик киритиш
лозимлигини маълум қилди.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари шартномага асосан даъвогардан
маҳсулотлар олинганлиги, бироқ қабул қилинган маҳсулотлар учун ғазначилик
бўлими орқали маблағлар тўлиқ тўланганлиги, даъвогардан қарздорлиги
мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Прокурор суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2025 йил 23 майда 2305-сонли ҳамда 2025 йил 26 майда 2605-сонли маҳсулот
етказиб бериш шартномаларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025
йил 31 майдаги 01-сонли ҳамда 03-сонли ҳисоб-фактураларга асосан 22 725 000
сўм миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 октябрь ҳолатига ўзаро
солиштирма далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогар
олдидаги 22 725 000 сўм қарздорлигини тан олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Зарбдор туман ғазначилик бўлинмаси судга ариза билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик хизмати томонидан рўйҳатга
олинганлигини, бироқ 2025 йил 23 майдаги 2305-сонли шартнома бўйича
2025 йил 26 майда 13 225 000 сўм ҳамда 2025 йил 26 майдаги 2605-сонли
шартнома бўйича 2025 йил 27 майда 9 500 000 сўм тўловлар тўлиқ амалга
оширилганлигини маълум қилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича ғазначилик бўлими
томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги ишга тақдим этилган далиллар билан ўз
исботини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 22 725 000 сўм миқдоридаги
маҳсулот пулини ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, олдиндан тўланган 454 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини
даъвогар
зиммасида
қолдиришни,
даъвогардан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси
236, 333-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар “B rr l 777” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасидан 22 725 000 сўм
миқдоридаги маҳсулот пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “B rr l 777” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўланган 454 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўзининг
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “B rr l 777” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов
4-1303-2502/8021-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фориш тумани
2025 йил 22 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Фориш туман прокурори
ёрдамчиси Н.Тўйчиев, даъвогар раҳбари О.Усмонқулов, жавобгар раҳбари
С.Мамаюсупов иштирокида, даъвогар “B rr l 777” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш” давлат
муассасасидан 22 725 000 сўм миқдоридаги маҳсулот пулини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 236,
333-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал