Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/10275 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 14ec5813-f66d-4329-9618-db2045c12480 Claim ID PDF Hash 5b232c806af2380e... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10275 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Чуст тумани 2024 йил 22 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, “ААААА” филиали Наманган бўлинмаси Тўрақўрғон туман бўлими даъвогар - “BBBBB” АЖ манфаатида, жавобгар - " " МЧЖга нисбатан етказиб берилган электр энергияси ҳақи 375.280.501 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида тарафлардан даъвогар вакили – XXXXX, жавобгар вакили – YYYYYнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Давлатобод туман прокуратураси даъвогар - “BBBBB” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - " " МЧЖга нисбатан етказиб берилган электр энергияси ҳақи 375.280.501 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили қарздорлик тўлиқ тўланганлигини боис, олдиндан тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида “Электр энергияси таъминоти тўғрисида” шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Етказиб берилган электр хажми ва миқдори юзасидан эътирозлар мавжуд эмас. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида бажарилмаган, айрим ҳолатларда кечиктириб тўловлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Натижада 01.11.2025 йил ҳолатига 375.280.501 сўм асосий қарз вужудга келган, даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб бир неча бор талабнома юборган бўлса-да, талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади ва ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. 1 Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Ушбу қарздорлик шартнома, таққослаш далолатномаси, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида 01.11.2025 йил ҳолатига 375.280.501 сўм асосий қарз дебиторлик қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тўрақўрғон туман электр таъминоти корхонаси судга мурожаат этиб, унда жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган суд харажати 41.200 сўм почта харажатини ундиришни шунингдек, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 7.505.610 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. 2 Жавобгар - " " МЧЖдан даъвогар - “BBBBB” АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар - " " МЧЖдан Республика бюджетига 7.505.610 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 3