Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21667 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4e56613b-8321-4338-9c21-e285ed97841c Claim ID PDF Hash 2e3d335ed6822c84... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
22222222222222-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан 38 799 998,72 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили РРРРРРРРРР (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ААААААААААААА фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 26 мартда DF-25261-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўсувни бошқарувчи моддалар, ўғитлар (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади)ни топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 38 799 998,72 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 38 799 998,72 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 26 мартда тузилган DF-25261-сонли олди-сотди шартномасининг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 2 апрелдаги 57266-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 38 799 998,72 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) ушбу шартнома тузилгандан сўнг, 5 (беш) банк иш куни ичида олдиндан 100 фоиз миқдорида тўловни амалга ошириши лозим. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва 38 799 998,72 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 38 799 998,72 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 776 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 38 799 998,72 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 776 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь 4-1601-2505/21667-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан 38 799 998,72 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.М.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 38 799 998,72 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 776 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев иш Наманган шаҳри СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2025 йил 22 декабрь 4-1601-2505/21667-сонли Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ДДДДДДДДДДДДДД” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар ААААААААААААА фермер хўжалиги ҳисобидан 38 799 998,72 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.М.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради. Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар келмаганлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар борйўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб, унинг ваколатини ва шахсини аниқлади. Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилаб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглашга киришди. Даъвогар вакилининг тушунтириши: даъвони қўллаб-қувватлайман. Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади. Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди. Даъвогар вакили: даъвони қаноатлантириб беришингизни сўрайман. Раислик қилувчи суд муҳокамаси якунланганлигини маълум қилиб, якуний суд ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди. Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай тўхтамга келиш сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикрмулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи, судья: Ш.Ж.Шералиев Котиб: А.Х.Асқаров