Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/9753 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 14746d3f-142d-4176-9d3b-51ec72c7b908 Claim ID PDF Hash 083c423fe1ecec81... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 647-моддаси ФКнинг 647 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/9753-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 22 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *****нинг даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатини кўзлаб, жавобгар «*****» МЧЖдан 270 000 000 сўм қарздорлик, 135 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогарнинг вакили (раҳбар), жавобгарнинг вакили (2025 йил 5 сентябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ : «*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «*****» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 7 майда Жиззах шахри, Зилол махалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган 7 қаватли 15-уйнинг фасад қисмини жорий таъмираш ишларини бажариш юзасидан 1сонли пудрат шартномаси тузилган. Мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарнинг хисоб рақамига 2024 йил 8 майдаги тўлов хужжати орқали 270 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан тегишли пул маблағлари кўчириб берилган бўлса-да, жавобгар ишларни умуман бажармаганлиги важи билан, жавобгардан бажарилмаган ишлар учун кўчириб берилган 270 000 000 сўмни, ва шартноманинг 6.1-бандига асосан кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 135 000 000 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан шартнома бўйича ишлар тегишли даражада бажарилмаганлигини, ўтказилган ўрганишда бажарилган ишлар бекор қилинганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили ишларни қисман бажарганлигини, бу ҳақда назорат ўлчови далолтномасида маълумотлар мавжудлигни билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар (Буюртмачи) ва жавобгар (Пудратчи) ўртасида Жиззах шахри, Зилол махалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган 7 қаватли 15-уйнинг фасад қисмини жорий таъмираш ишларини бажариш юзасидан 1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандида Буюртмачи пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағини ўтказиб бериши белгиланган. Шунга мувофиқ, даъвогар “Пудратчи”га 2024 йил 8 майдаги тўлов хужжатига асосан жами 270 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган. Пудратчи ушбу шартноманинг ижроси юзасидан 2024 йил июл ойидаги хисобфактурага асосан 161 831 722 сўмлик ишларни бажарган ва буюртмачининг рахбари томонидан мазкур бажарилган ишлар юзасидан тузилган хисоб-фактура имзоланиб, қабул қилиб олинган. Бироқ, олинган маблағларнинг 108 168 278 сўмлик қисми бўйича ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ёхуд пул маблағларининг қайтарилганлигини тасдиқловчи далилларни жавбгарнинг вакили судга тақдим этмади. Демак, олинган маблағларнинг ишларнинг бажарилмаган қисмига мутаносиб қисми даъвогарга қайтарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 647-моддасига кўра, Пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бажарилган иш натижаси буюртмачига топшириш пайтида шартномада кўрсатилган ёки одатда қўйиладиган талаблар билан белгиланган хусусиятларга эга бўлиши ва оқилона муддат давомида шартномада назарда тутилганидек фойдаланиш учун, агар у шартномада белгиланган бўлмаса, бундай турдаги ишнинг натижасидан одатдагидек фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак. Агар қонун ҳужжатларида пудрат шартномаси бўйича бажариладиган ишга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркор сифатида иш олиб бораётган пудратчи ишни бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур объектда бажарилган ишларнинг ўрганиш юзасидан 2025 йил 29 январда тузилган мониторинг далолатномасига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 7 майдаги тузилган 1-сони пудрат шартномасига кўра, Жиззах шахар, Мустақиллик кўчасида жойлашган 15 сонли 7 қаватли турар жой биносининг фасад қисмини олд ён томнлари пардоз ишлари, цокол қисмида мармар донлари тошлардан безакли ишлар бажарилганиги, тасдиқланган лойиха смета хужжатининг 2-бандида кўрсатилган 1749 м2 фасаддаги эски буёқ қатламини тозалаш ишлари бажарилмасдан пардоз ишлари бажарилган бўлиб ташқи пардоз ишларини технологик кетма кетлик жараёни бузилганлиги, цокол қисмини юқори сатхи бўйлаб бажарилган травертин қопламаларининг кўчиш холатлари мавжудлиги, объектда таъмирлаш ишлари тўхтаганлиги, объект топшириш қабул қилиб олиш далолатномалари расмийлаштирилмаганлиги қайд этилган. Қайд этилганларга мувофиқ, “Пудратчи”нинг ҳисоб рақамига бўнак сифатида ўтказилган маблағнинг, ишларнинг бажарилмаган қисмига мутаносиб қисми, яъни 108 168 278 сўм қисми даъвогарга қайтарилиши лозим. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, тарафлар шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш муддатларини бузганлиги учун айбдор тараф бошқа тарафга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги қайд этилган. Шунга кўра, даъвогар шартноманинг ушбу талабидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 135 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлар даъво аризасида кўрсатиб ўтилган, шунингдек иш ҳужжатларига илова қилинган. Қонунда ва шартномада мазкур ҳолатда пеня тўланиши назарда тутилганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан пеняни ундириш талаби асослидир. Бироқ, пеня миқдори даъво аризасида кўрсатилган 270 000 000 сўм қисмига эмас, балки бажарилмаган 108 168 278 сўм қисмига нисбатан хисобланиши лозим эди, шу боис, пенянинг миқдори 113 576 691 сўмни ташкил этмади. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, ҳисобланган неустойка миқдорини мажбуриятнинг бузилиш оқибатларига номутаносиб эканлигини, неустойка миқдорини адолатли миқдорини белгилаб, даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 22 715 338 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 108 168 278 сўм асосий қарз ва 22 715 338 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига таяниб, суд харажатларини муаносиб равишда тақсимлаб, жавобгардан Республика бюджетига 4 434 899 сўм, даъвогардан 3 665 100 сўм давта божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» МЧЖдан даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 108.168.278 сўм қарз, 22.715.338 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «*****» МЧЖдан Республика бюджетига 4.434.899 сўм давлат божи ундирилсин. «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Република бюджетига 3.665.100 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов