← Назад
Решение #2830395 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 22 декабрь
4-1501-2502/21694-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудованинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, муваққат
бошқарувчи Т.Искандаровнинг иштирокида, кредитор «*************» хусусий
корхонанинг қарздор «*************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кредитор «*************» хусусий корхонаси (бундан буён матнда кредитор
деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «*************»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг
тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий
тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрь кунги тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчи
Т.Искандаров тайинланган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи Т.Искандаров ҳисобот тақдим қилиб,
бажарилган ишлар бўйича ахборот бериб, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш
юритишни жорий қилиш мақсадга мувофиқлигини тушунтирди.
Суд мажлисида кредитор ва қарздордан вакиллар иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, кредитор ва қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, муваққат бошқарувчиси кўрсатмаларини тинглаб, муваққат бошқарувчи
ҳисоботи билан танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, кредитор «*************» хусусий корхонаси ва
қарздор «*************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 16
октябрь кунги А-9297-сонли шартнома имзоланган.
Мазкур шартнома бўйича 18.10.2024 йилда 200147-сонли, 200148-сонли,
02.12.2024 йилда 220144-сонли ҳисоб-варақ фактураларга асосан товарлар етказиб
берилган.
Қарздор «*************» масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома
шартлари, яъни тўловлар бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли,
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган бўлиб, суднинг
2025 йил 15 апрель кунидаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор «*************»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 252 916 486 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм
пеня, 37 500 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган. Ушбу қарорни ижросини
таъминлаш билан боғлиқ ундирувчининг барча ҳатти-харакатлари қарздорнинг ҳисоб
рақамида мавжуд тўлов талабномалар ҳамда инкасса топшириқномалари жуда
кўплиги қарздорнинг ҳисоб рақамида пул айланмалари бўлмаганлиги боис, ижро
хужжатлари ижроси таъминланмаган.
Шу сабабли кредитор «*************» хусусий корхонаси қарздорни
мажбуриятлар бўйича кредитор талабларини қондиришга имконияти йўқлиги сабабли
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
(бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.
Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб
топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар,
шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор
томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос
бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонун 140-моддасининг бешинчи қисмига кўра, суд қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик
шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар
йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик
бошқаруви
органларининг,
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг
илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом
эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни
бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом эттириш
учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларнинг бажарилиши
давом эттирилади. Бунда тарафларнинг шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки
уларни бажаришни рад этиш тўғрисидаги келишувлари қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланганлиги
муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда
тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор
қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун
назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг
улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, аризани қаноатлантириб, қарздорни
банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек,
тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Искандаров Тойиржон Амановични тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига мувофиқ, қарздордан аризачига 1 236 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 140, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва
210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси этиб,
Искандаров Тойиржон Аманович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш
(“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга
тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги
224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган
ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича
хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш
(муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш;
- оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини
қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш;
«*************»
масъулияти
чекланган
жамияти
органи
тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва
штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредитор
«*************» хусусий корхонасига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳар
2025 йил 22 декабрь
4-1501-2502/21694-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудованинг раислигида, судья
ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, муваққат бошқарувчи
Т.Искандаровнинг иштирокида, кредитор «*************» хусусий корхонанинг қарздор
«*************» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 140, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси этиб,
Искандаров Тойиржон Аманович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш
(“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга
тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг
мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар
йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш;
- оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини
қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш;
«*************» масъулияти чекланган жамияти органи тугатиш бошқарувчиси
тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва
бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув
органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши
тўғрисида огохлантирилсин.
«*************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредитор
«*************» хусусий корхонасига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова