Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9045 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fc49d2f6-f001-4c48-8e6e-823f41e8826e Claim ID PDF Hash 8ae25f6ff14791ff... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 3 857 символов
4-2001-2505/9045-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 22 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар **** фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартнромасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ҳ.Ҳамроев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Умурова, вакили Ж.Нурматов (ишончнома ва ордер асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар **** (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2019 йил 26 июнда тузилган ва 2020 йил 15 августда ****-сон тартиб рақами билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишув тузилганлигини билдириб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўрашди. Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, таарфлар вакиллари тушунтиришлари ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган. Медиатив келишув шартларига кўра, жавобгар даъвогарнинг талаби ва эътирозлари бўйича ер майдонидан самарали фойдаланиш, яъни 2026 йил 15 февралга қадар ўтган уч йил бўйича ернинг ҳосилдорлик даражаси нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлмаган миқдорда айланма солиқ ҳисоботларини қайта топшириш ва солиқларни тўлаш мажбуриятини олган, даъвогар эса ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабидан воз кечган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонунчиликка зид ҳисобланмайди ҳамда жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар низоли ҳолат юзасидан даъво аризасида кўрсатилган солиқ ҳисоботларини қайта топширмаган ва солиқларни тўлиқ тўламаган, яъни низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2