Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9386 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Altezza Group Ответчик / Подсудимый VS Yuksak Teks
Source ID 2571ade8-176d-4d5e-9f1e-7d5070385267 Claim ID PDF Hash 8ba808ea889d0793... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9386-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 22 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили адвокат Я.Ибрагимов (ордер асосида) жавобгар жамият раҳбари Х.Гапиров (паспорт асосида) жамият вакиллари Қ.Умаров, А.Тоштанов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Altezza Group” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “VS Yuksak Teks” масъулияти чекланган жамиятидан 732 567 854 сўм асосий қарз, 366 283 792 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Altezza Group” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “VS Yuksak Teks” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 732 567 854 сўм асосий қарз, 366 283 792 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, шартномага асосан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози борлигини билдириб, маҳсулотлар қабул қилиб олинмаганлиги, тегишли тартибда маҳсулотни қабул қилиб олиш учун ишончнома расмийлаштирилмаганлигини даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар дастлаб Greates textile масъулияти чекланган жамияти номи остида фаолият юритган бўлиб, кейинчалик жамиятнинг номи “Altezza Group” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. Даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 25 майда 1-М-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 2 584 605 072 сўмлик “Трикотаж матолари” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2024 йил 25 майдаги 1-М-сонли ҳисобварақ-фактура билан 732 567 584 сўмлик маҳсулотларни етказиб берилган. Бироқ, ушбу масҳулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасига асосан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар маҳсулотлар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида топширилмаганлиги, тасдиқланган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи солиқ бошқармаси томонидан бекор қилинганлиги важини келтирган бўлса-да, суд ушбу важлар билан келишмайди. Чунки, суднинг ташаббуси билан Андижон вилоят солиқ бошқармасидан ёзма маълумот олиб, ушбу маълумотга кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 25 май куни тузилган 1-М-сонли ҳисобварақ-фактура ўз кучида эканлиги ҳамда мазкур ҳисоб фактура етказиб берувчи ва олувчининг солиқ ҳисоботларида акс эттирилганлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлган деб топиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 732 567 584 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 366 283 792 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандига кўра, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни кечиктирган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий миқдори етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли ҳисобланади. ФК 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бундан қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 000 000 сўм пеня ундириш, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 732 567 584 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 21 977 027,52 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “VS Yuksak Teks” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Altezza Group” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 732 567 584 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “VS Yuksak Teks” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 21 977 027,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов