Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2066 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Абдурахим-Ўктамхон
Source ID ffff4d76-737e-47df-834f-3b6acf85f06c Claim ID PDF Hash 0408add0d9944bfe... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунини 12-моддаси онунини 12 law
онун 12-моддаси онун 12 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2066-сонли иш Избоскан тумани АЖРИМ (Кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 22 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар - “Абдурахим-Ўктамхон” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 250 000 сўм етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили О.Шохобов, Ф.Насриддинов (2025 йил 19 сентябрь кунги 70/20-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, жавобгар фермер хўжалиги вакили иштирко этмади, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Абдурахим-Ўктамхон” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 16 250 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини, 250 кг 16 250 000 сўмлик уруғлик чигитини топширганлигини, лекин жавобгар томонидан тўловларни умуман амалга оширмаганлиги билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Жавобгар фермер хўжалигига ажрим юборилган ва суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин иштирок этмади, ўз эътирозларини билдирмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг фикрини тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда “Дориланган пахта уруғлик чигитини етказиб бериш ҳақда” 2802-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, шартномада белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда жавобгарга 250 кг 16 250 000 сўмлик пахта уруғлик чигитини топширган, жавобгар томонидан қабул қилиб олган, лекин тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиб қўйиш бўйича 2025 йил июль ойида талабнома юборилган, лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандида, харидор шартнома асосида олинган дориланган уруғлик чигит пулини хисоб фактура асосида олдиндан умумий уруғлик чигит қийматини 100 фоизи миқдорида тўлаб беради деб кўрсатилган. Шундан сўнг судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, жавобгар фермер хўжалиги Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 4-1704-2501/22-сонли ҳал қилув қарори билан 2025 йил 13 февраль кунги тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб Рахимов Дилшодбек тайинланган. Мазкур даъво ариза талаби тўловга қобилиятсизлик доирасида кўриб чиқилиши белгиланганлиги сабабли суд ушбу даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунини 12-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2025 йил 23 июндаги 13-сонли қарорини 11бандида, қонун 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади ва суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас деб белгиланган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса суд ишни кўрмасдан қолдириш кераклиги белгиланган. Шу сабабли суд, мазкур даъво ариза бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Ушбу қонунда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслик белгиланган, қолган бошқа асослар билан даъво кўрмасдан қолдирилганидан давлат божи ундириш белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 107, 195, 196-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Абдурахим-Ўктамхон” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 250 000 сўм етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида олдиндан тўланган 41 200 почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров