Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2065 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ғуломқодир
Source ID b527f106-484f-487f-9619-396bcba75452 Claim ID PDF Hash f512fca3256f1be1... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФК 449 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2065-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 22 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар - “Ғуломқодир” фермер хўжалиги ҳисобидан 16 575 000 сўм етказиб берилган уруғлик чигит хаққини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Ф.Насриддинов (2025 йил 19 сентябрь кунги 70/20-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Мамарасулов (2025 йил 22 декабрдаги 3сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ғуломқодир” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 16 575 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини, 255 кг 16 575 000 сўмлик уруғлик чигитини топширганлигини, лекин жавобгар томонидан тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида 16 575 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини, суд мажлиси якунига қадарли жавобгар томонидан 2025 йил 18 декабрь куни даъводаги қарздорликни бартараф этиб қўйганлигини билдирди. Жавобгар фермер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, чигит махсулотларини олганлигини, мавжуд қарздорликлар бартараф этилганлигин маълум қилди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг фикрини тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 апрелда “Дориланган пахта уруғлик чигитини етказиб бериш ҳақда” 646-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, шартномада белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда жавобгарга 255 кг 16 575 000 сўмлик пахта уруғлик чигитини топширган, жавобгар томонидан қабул қилиб олган, лекин тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасида 2025 йил август ойида тузилган ва тасдиқлаш учун даъвогар томонидан юборилган ва август ойида жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактурада 1 кг уруғлик чигити 65 000 сўм жами 255 кг уруғлик чигит эса 16 575 000 сўм деб белгиланган. Ушбу ҳисобварақ-фактура тарафлар томонидан бекор қилинмаган ва ҳисобварақ-фактурага ўзгатириш киритилмаган. Бундан кўринадики, жавобгар 1 кг уруғлик чигит нархини 65 000 сўмдан қабул қилишга рози бўлган ҳолда шартнома тузган ва хисобварақфактура тасдиқланган ва ушбу шартнома ҳамда хисобварақ-фактурадаги нархга эътироз билдирмаган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида 1 кг уруғлик чигит нархи қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда 65 000 сўм деб белгиланган. Лекин жавобгар томонидан суд мажлиси якунига қадарли 2025 йил 18 декабрь куни 93-сонли тўлов топшириқнома асосида даъводаги 16 575 000 сўм қарздорликни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб қўйган. Қарздорлик бартараф этилганлиги 2025 йил 18 декабрь куни 93сонли тўлов топшириқнома билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 263, 326, 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186- моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ғуломқодир” фермер хўжалиги ҳисобидан; Даъвогар “1- gr B r k ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров