Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15581 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY L K R R QL RI Ответчик / Подсудимый JIZZ X SUV
Source ID 6acc94b6-e505-4076-ab9a-2158084d0a5d Claim ID PDF Hash 22af47833fb3e76c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15581-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 22 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Жиззах шаҳар прокуратурасининг даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ манфаатида жавобгар “JIZZ X SUV ’ IN I” АЖ ҳисобидан 801 419 894 сўм асосий қарз, 400 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни прокуратура вакили М.Хайруллаев, даъвогар вакили Д.Холматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах шаҳар прокуратураси (кейинги ўринларда прокуратура деб юритилади) “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZ X SUV ’ IN I” АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 801 419 894 сўм асосий қарз, 400 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили жавобгарнинг бугунги кундаги молиявий аҳволини эътиборга олиб, асосий қарзни тўлиқ ундиришни, пеняни ундирмасликни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига мавжуд қарздорлик тўғрисидаги таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар ушбу кунгача асосий қарзни тўламаганлигини, маълум қилди ва асосий қарзни тўлиқ ундириб беришни, жавобгарнинг бугунги кундаги молиявий аҳволини эътиборга олиб, пеняни ундирмасликни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жамият томонидан ҳисоб рақамига пул маблағи тушгандан кейин қарздорлик тўлаб берилишини маълум қилди ва бугунги кундаги молиявий аҳволини эътиборга олиб, пеняни ундирмасликни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва фикрларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 январда 17900019-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6. бандига асосан, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига 801 419 894 сўм қийматдаги электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар тўловни амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 801 419 894 сўм қарз бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 801 419 894 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди, шунга кўра, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 400 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартнома 3.12. бандининг учинчи хатбошисида “ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим”, деб белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 400 000 000 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли пенянинг миқдори ошиб кетганлигини, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг фикрлари ҳамда жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, суд пеняни ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 24 028 397,88 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 244, 468-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “JIZZ X SUV ’ IN I” АЖ ҳисобидан даъвогар “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ фойдасига 801 419 894 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “JIZZ X SUV ’ IN I” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 24 028 397,88 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов