← Назад
Решение #2830440 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 293 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9549-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
«А» АЖ манфаатида жавобгарлар «Б» МЧЖ ва «С» МЧЖдан лизинг тўловлари
бўйича солидар тартибда 1755749616 сўм асосий қарз, 700796636 сўм маржа ва
175574950 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили З.Амиров (ишончномага асосан), жавобгар вакили Ж.Инамов
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси «А» АЖ (бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар) ва
«С» МЧЖ (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар)дан лизинг тўловлари
бўйича солидар тартибда 1755749616 сўм асосий қарз, 700796636 сўм маржа ва
175574950 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд
мажлисида
жавобгарлар
вакили
қарздорлик
ҳақиқатда
мавжудлигини, уни тез кунларда бартараф этилишини, жавобгар корхонанинг
молиявий аҳволи яхши эмаслигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018
йил 23 ноябрда 18/07-4-246, 18/07-4-249, 18/07-4-250, 18/07-4-251-сонли лизинг
шартномаларига 2025 йил 5 июлда киритилган ўзгартиришларга асосан, 4 дона
“J hn d r 9970” русумли техника даъвогар томонидан мазкур корхонага
етказиб берилган.
2025 йил 5 июлдаги топшириш – қабул қилиш далолатномасига асосан
техника жавобгарга топширилган.
Лизинг шартномасининг 3.3-бандида лизинг маржаси миқдори йиллик 8
фоиз миқдорида белгиланган.
Даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2025 йил
5 июль куни кафиллик шартномаси тузилган ва унда қўшимча жавобгар лизинг
билан боғлиқ барча тўловлар юзасидан даъвогар олдида жавобгар билан
солидар тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Жавобгар лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорларда
лизинг тўловларини тўлаб бормаган, бу борадаги шартномавий мажбуриятини
лозим даражада бажармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабнома хати ва қўшимча
жавобгарга юборган юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Мавжуд қарз суд муҳокамаси кунига бартараф этилмаган.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг 1755749616 сўм асосий қарз, 700796636 сўм
маржа ундириш талабини қаноатлантиришни лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 175574950 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Шартноманинг 8.4-бандида тўлов графигида белгиланган муддатдан
кечиктирилган қарздорлик суммасига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган қарздорлик суммасининг
50 фоизидан ошиб кетмаган ҳолда пеня ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгардан 175574950 сўм пеня
ундиришни асосли тарзда сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан шартнома шартларини
бажарилишининг оқибатларига мутаносиб равишда даъвонинг пеня ундириш
талабини камайтиришни ва 30 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддаси
1-2-қисмларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор
кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгарлар - «Б» МЧЖ ва «С» МЧЖлари ҳисобидан солидар тартибда
даъвогар “А” АЖ фойдасига 1755749616 сўм асосий қарз, 700796636 сўм
маржа, 30 000 000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажатлари ундиришни, ишни
судда кўриш билан боғлиқ 52642424,04 сўм давлат божини жавобгардан
бюджетга ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» АЖ фойдасига жавобгар «Кумуш тола ёғдуси» ва қўшимча
жавобгар «С» МЧЖдан солидар тартибда лизинг тўловлари бўйича 1755749616
сўм асосий қарз, 700796636 сўм маржа, 30000000 сўм пеня ва 41200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Б» МЧЖдан бюджетга 52642424,04 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят иқтисодий судига шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов