← Назад
Решение #2830466 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2502/21885-сонли иш
АЖРИМ
(ишни фуқаролик судига ўтказиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида )
Фарғона шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, давогар вакили
И.Нусратов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз,
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят худудий
бошқармаси палата аъзоси даъвогар АТ “*****************” манфаатида жавобгар –
ЯТТ *****************дан 150 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 16 630 000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13 000 000 сўм унга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини ундириш, ундирувни фуқаро Мўйдинов Ўткирбек Каримовичга
тегишли бўлган гаровга қўйилган мулкга қаратиш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни
суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АТ «*****************» манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар ЯТТ *****************дан 150 000 000 сўм кредит асосий
қарзи, 16 630 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13 000 000 сўм унга
ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкга
қаратишни, давлат божи ва почта харажатини жавобгарлардан ундиришни, ишни
палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Палата ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўрагани учун суд ишни
Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суднинг 2025 йил 22 декабрь кунги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талабини ўзгартириш ҳақида аризаси қаноатлантирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб, ундирувни гаровга олинган мулкга қаратишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан
мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, мазкур иқтисодий ишни
тааллуқлилик қоидалари бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро
судига ўтказишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси
биринчи қисми 1-бандига мувофиқ иқтисодий судига иқтисодиёт соҳасида юридик
шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда
олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар таалуқлидир.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари
иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган
2
бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича
судда кўрилиши лозим.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, АТ ***************** Қува туман
банк хизматлари маркази томонидан 2023 йил 11 октябрь кунги 07-сонли кредит
шартномасига кўра ЯТТ *****************га 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр
билан 200 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида фуқаро Мўйдинов Ўткирбек Каримовичга
тегишли Қува тумани М.Хасанов МФЙ, Истиқлол кўчаси, 15-уйда жойлашган
уй-жойни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаров тариқасида тақдим этилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1 бандида иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш
юритишни тугатади деб белгиланган.
ИПК 311-моддаси иккинчи қисмида “Агар даъво аризаси (ариза) судга
тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни
кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб
чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим
чиқаради” – деб белгиланган.
Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра
иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво
аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб
олиниши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, гаров мулки фуқаро Мўйдинов Ўткирбек
Каримовичга тегишли бўлганлиги сабабли, иқтисодий ишни судловга тааллуқлилик
қоидаларига кўра Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига
ўтказишни, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 311моддаси, 110, 169, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛАДИ :
Фарғона
туманлараро
иқтисодий
судининг
иш
юритувидаги
4-1501-2502/21885-сонли иш судловга тааллуқлилик қоидаларига кўра Фуқаролик
ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ўтказилсин.
Мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози тараф шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида ажрим устидан
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
С.Махмудова