Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21612 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ
Source ID 3c5b1971-12b7-4ad5-bb72-e0477f2f8f4e Claim ID PDF Hash fe5e728579c8478e... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФК 7461-моддаси ФК 7461 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21612-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “ББББББББББББ” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 118 218 891 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили БББББББББ (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ББББББББББББ” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган минтақавий филиали ва “ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 13 сентябрда 7865-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга Тикувчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида тикув дастгоҳи сотиб олиш учун 84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 17,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 18 170 946 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 47 945 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит танидан қарз, жами 118 218 891 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 84 ой муддатга, йиллик 17,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, бироқ жавобгар кредитни график асосида қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 сентябрда тузилган 7865-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга Тикувчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида тикув дастгоҳи сотиб олиш учун 84 ой муддатга шундан имтиёзли даври 24 ойга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.5-бандига кўра, кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада яъни йиллик 17,50 фоиз этиб белгиланган. Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган (тўлов графиги) муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 18 170 946 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 47 945 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит танидан қарз, жами 118 218 891 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 11 ноябрда ва 2025 йил 24 ноябрда юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган кредит фоизи ҳамда муддати келмаган кредит танидан қарзни ундириш талаби асослидир. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган ва муддати келмаган кредит фоизи ҳамда муддати келмаган кредит танидан қарзни ундириш талабларини асосли деб хисоблаб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18 170 946 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 47 945 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит танидан қарз, жами 118 218 891 сўм кредит қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 2 364 378 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736, 744, 7461-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y shi-ni t shif m dik l” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ББББББББББББ” акциядорлик тижорат банки фойдасига 18 170 946 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 47 945 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит танидан қарз, жами 118 218 891 сўм кредит қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬЬ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 364 378 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев