← Назад
Решение #2830484 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| Бунда ФК | 114 | — | law | |
| иймати ФК | 356 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8651-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 22 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар ЯТТ Сайфуллаева Меҳрангиз Алишер қизидан
5 240 456,84 сўм ижара ҳақи, 1 887 605,87 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ҳ.Умидов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили иштирокисиз, Ғиждувон туманлараро
иқтисодий суд биносида, видоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ Сайфуллаева Меҳрангиз
Алишер қизи (матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 240 456,84 сўм ижара
ҳақи, 1 887 605,87 сўм пеняни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади, иш юзасидан судга
ёзма фикрнома тақдим қилмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
128 ва 170-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
тарафлар
ўртасидаги
ижара
шартномасини
давлат
рўйхатидан
ўтказмаганлиги учун қонунчилиликка кўра битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги билдириб, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни ва
жавобгардан давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловни ундиришни
сўради. Шунингдек, жавобгардан 2025 йил январдан августга қадар давлат
мулкидан фойдаланганлик учун ҳисобланган ҳақ жами 5 240 456,84 сўм ва
1 887 605,87 сўм пеняни ундириб беришни маълум қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2025 йил 27 мартда қўшимча келишув тузилиб, ижарага берилган давлат
мулки объектидан фойдаланганлик учун 2025 йилги ижара ҳақи тўлови
миқдори ва муддатлари 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиниши
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга учинчи шахс
балансидаги Ғиждувон тумани, Нодирабегим МФЙ, “Ю.Ҳамадоний” кўчаси,
52-уй манзилида жойлашган 90 кв.м ижара объектини 36 ой муддатга
ижарага берилган ва 2024 йил 5 декабрдаги электрон шаклда имзоланган
далолатнома асосида топширилган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан келишилган давлат мулки
объекти ижарага берилган, бироқ жавобгар шартномада келишилган
2025 йил январь-август ойлари учун давлат мулкидан фойдаланганлик учун
жами 5 240 456,84 сўм ижара тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли
тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади) 574-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир йилдан
кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, бир
йилдан кам бўлмаган муддатда тузилган кўчмас мулкни ижарага бериш
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги унинг ҳақиқий эмас деб
ҳисобланишига сабаб бўлади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасидаги ижара
шартномаси ва қўшимча келишув қонун нормаси талабига кўра кадастр
органида давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги
Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2025 йил 6 октябрдаги
01-10-6733-сонли хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан
тасдиқланади.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал
шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик
битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси
ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва шу боис жавобгар
зиммасига битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларидан ташқари бирон
мажбуриятни вужудга келтирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 4-банди тўртинчи
хатбошисига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан
ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда
тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади.
Мазкур Пленум қарорининг 10-бандига кўра, ижара шартномаси ҳақиқий
эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар
қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган
ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган
нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик
қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати
ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб
аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган
ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ
аниқланади.
Жавобгар томонидан ижара объектни далолатнома асосида ижарага
берувчи ва учинчи шахсга топширмаган.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан 2025 йил 1 январь-август
ойлари муддатда ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланиб келганлиги
учун 5 240 456,84 сўм қиймат (ҳақ) ҳисобланади.
Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
эмас ҳисоблансада, жавобгар томонидан 2025 йил январдан августга қадар
муддатда шартномага асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланиб
келганлиги ва мазкур даврда ижара шартномасида белгиланган миқдорда
мулкдан фойдаланганлик учун 5 240 456,84 сўмлик қиймат (ҳақ)
ҳисобланиши иш материалларидаги шартнома ва унга тузилган қўшимча
келишув, ижара объектини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси ва
даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, 2025 йил
январдан августга қадар давлат мулкидан фойдаланганлик учун ҳисобланган
қиймат (ҳақ) жами 5 240 456,84 сўм ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 887 605,87 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво талабини тарафлар ўртасида тузилган шартнома
давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
муносабати билан асоссиз деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини
қўллаб,
давлат
мулкидан
фойдаланганлик
учун
5 240 456,84 сўм қиймат (ҳақ) ундиришни ва даъвонинг қолган талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги ва қаноатлантирилганлиги
сабабли иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 157, 169-170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
қўлланилсин.
Жавобгар ЯТТ Сайфуллаева Меҳрангиз Алишер қизидан даъвогар
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига 5 240 456,84 сўм қиймат (ҳақ) ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ Сайфуллаева Меҳрангиз Алишер қизидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов