Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2192 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый T tr t
Source ID 930eac54-a403-40aa-a41e-58893be0d9ad Claim ID PDF Hash 1011753d6d2c1324... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2192-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 22 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Асқаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Кенгаш вакили Ф.Насриддинов (2025 йил 4 ноябрь кунги 12-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Хайдаров ва М.Рахимовлар (2025 йил 22 декабрь кунги ишончномалар асосида) иштирокида, Андижон вилоят фермерлар кенгаши "Мирзамахмуд ҳоди даласи" фермер хўжалигининг манфаатини кўзлаб, жавобгар “T tr t ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 26 840 585 сўм маҳсулот ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермерлар кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) " Мирзамахмуд ҳоди даласи" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)ни манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “T tr t ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 26 840 585 сўм маҳсулот ҳақини ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида Кенгаш вакили иштирок этиб, фермер хўжалиги раҳбари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини, судга фъючерс шартномаси асосида 28 477 кг пахта хомашёсини топширганлигини, топширилган пахта хомашёсини 80 фоизини уч иш куни ичида тўлаб бериш кераклиги белгиланганлигини, лекин тўлов тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган. Фермер хўжалиги раҳбари суд мажлисини вакилнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этишиб, фъючерс шартномалари бўйича фермер хўжалиги томонидан 23 189 кг пахта хомашёсини топшириш белгиланганлигини, қолган пахта хомашёси қонунда форворт шартномаси асосида қабул қилиш белгиланганлигини, форворт шартномасида тўлов муддати 300 иш куни ичида деб белгиланганлигини, фъючерс шартномаси бўйича 80 фоизлик тўловни 2025 йил сентябрь-октябрь ойларида фермер хўжалигининг хисоб рақамига ўтказиб берганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 февралда 38067-сонли 18 551 кг, 6 мартда 63807-сонли 4 638 кг жами 23 189 кг пахта хомашёсини топшириш бўйича фъючерс шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларда 1 кг пахта хомашёсининг нархи 7 720 сўм деб белгиланган. Жавобгар томонидан топширилган 23 189 кг пахта хомашёни умумий қиймати 179 019 080 сўм бўлиб, 80 фоизи 143 215 264 сўмни ташкил этмоқда. Ушбу 80 фоизлик тўловларни жавобгар томонидан 2025 йил сентябрь ва октябрь ойларида фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Мазкур маблағлар ўтказиб берилганлиги жавобгар жамиятига хизмат кўрсатувчи АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида, сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлови маблағларнинг 80 фоизини маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрь кунига қадарли сотувчини 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб беради деб келишилган. Гарчанд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрь кунги 680-сонли қарорида шартнома бўйича тўлов маблағларнинг 80 фоизини тўлаб бериш кераклиги кўрсатилган бўлсада, кенгаш қонун талабига риоя қилмасдан асоссиз даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги маълум бўлди. Аслида, жавобгар 80 фоизлик тўловни ўз вақтида амалга оширган. Зеро, ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини тарафлардан ундирмасликни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли Пленум Қарорини 17-бандида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Қайд этилганларга қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд, тарафлардан давлат божини ундирмасликни ва даъво асоссиз бўлганлиги сабабли почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 356, 418, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 170, 176180, 186, 188-моддаларини ва Олий судининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли Пленум Қарорини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят фермер кенгаши томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Давлат божи тарафлардан ундирилмасин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Асқаров