← Назад
Решение #2830500 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 22 декабрь
4-1505-2502/10255-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
Олтиариқ
туман
фермерлар
кенгашининг
“ A IDJ N
RASUL
A DA
VLAR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар — “ LTIARIQ
G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 119 287 443
сўм асосий қарз, 59 647 721 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
раҳбари Х.Хамдамов (шахс гувоҳномаси асосида), жавобгар вакили О.Набиев
(2025 йил 1 декабрь кунидаги 83-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Олтиариқ туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб
юритилади) судга A IDJ N RASUL A DA
VLAR” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “ LTIARIQ G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 119 287 443
сўм асосий қарз, 59 647 721 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Кенгаш тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Бироқ судга илтимоснома
киритиб, ишни кенгаш вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни кенгаш вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
жавобгар томонидан даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг 50 млн.
сўмлик минерал ўғит берилганлигини ва шунча қийматдаги қарздорлик
бартараф этилганлигини баён этиб, суддан даъво аризасини қолган қисмини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
қарздорлик ҳақиқатда мавжудлигини, бироқ асосий қарз бўйича 2025 йил 20
декабрь куни даъвогар ҳисобига жами 50 млн. сўмлик минерал ўғит
топширилганлигини ва ўзаро келишувга асосан 50 млн. сўмлик қарздорлик
тўланганлигини баён этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул
қилишликни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар раҳбари ва жавобгар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
25 сентябрь куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 114-сонли фьючерс
шартномаси имзоланган, шартномага кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган 40,3
гектар ер майдонида бошоқли дон экиб, парваришлаб, жавобгарга жами 117
тонна бошоқли дон топшириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномада келишилган шартларда
бошоқли дон етиштириб топширилган, бироқ жавобгар қабул қилиб олган
маҳсулот учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмай, 119 287 443 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни тўлаб қўйиш
ҳақидаги юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар кенгаш орқали судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 119 287 443 сўм асосий қарз, 59 647 721 сўм пеня ва
суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
14-моддаси биринчи қисмига кўра, хўжалик шартномаси шартнома шартларига
ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ
бажарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг
234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд, кенгаш вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган ҳужжатларга
ва тараф вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларига ҳуқуқий баҳо
бериб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 119 287 443 сўм асосий қарзни
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлисига жавобгар вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил
20 декабрь кунидаги 7-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, жавобгар даъвогарга
жами 50 000 000 сўмлик минерал ўғитларни топширган бўлиб, тарафларнинг
ўзаро оғзаки келишувига асосан 50 000 000 сўмлик қарздорлик бартараф
этилган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 119 287 443 сўм
асосий қарз ундириш талабини 69 287 443 сўмга қаноатлантиришни, қолган
50 000 000 сўмлик қарз жавобгар томонидан бартараф этилганлиги боис,
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартномага асосан жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулот қийматини ўз вақтида тўламаганлиги учун 59 647 721 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра,
“Тайёрловчи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра
жавобгарга нисбатан 59 647 721 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш
ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу
боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Мазкур Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан дебиторлик
қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги оқибатида
пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини назарда тутган ҳолда,
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 59 647 721 сўм
миқдоридаги пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани 12 000 000 сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 69 287 443 сўм
асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ҳамда
республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 3 578 703,28 сўм
миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 333, 437-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ LTIARIQ G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамият
ҳисобидан даъвогар A IDJ N RASUL A DA
VLAR” фермер хўжалиги
фойдасига 69 287 443 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “ LTIARIQ G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамият
ҳисобидан республика бюджетига 3 578 703,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов