Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15307 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fa5a6093-3dd5-42f0-8ca0-05bd74a3e24d Claim ID PDF Hash 7c16664c32c54e51... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/15307-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 22 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар «*******» акциядорлик жамиятидан 53.240.086 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг вакили ffffffff (2025 йил 1 декабрдаги ишончномага асосан), жавобгарнинг вакиллари fffffffffff (2025йил 7 январдаги ишончнмага асосан), ffffffffff (2025 йил 15 декабрдаги ишончномага асосан), ffffffffff (2025 йил 5 февралдаги ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: «*******» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «*******» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 23 майда “Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш тўғрисида” шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 2-бандига кўра шартнома предметининг 2.1бўлимида “Сотучи” қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўзининг эхтиёжидан (ва бошқа истеъмолчиларга локал тизими орқали етказиб берилган хажмидан) ошган хажмини “Томонларга ягона электр энергетика тизимида улашнинг мақбул нуқтасида амалдаги давлат стандарти кўрсаткичларида етказиб бериш, “Сотиб олувчи”га эса қабул қилиб олиш мажбуриятни олиши қайд этилган. Ушбу шартноманинг 4-банди хисоб-китобларни ва тўловларни амалга ошириш тартибининг 4.1-бўлимида хисоб-китоб даври бир календар ой хисобланиши, шартноманинг барча талаблари даъвогар томонидан бажарилганлиги, аммо, сотиб олувчи томонидан шартноманинг 4.8-бўлимида кўрсатилгандек, хисобот ойида “Сотувчи” томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар “Сотиб олувчи” томонидан хисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўлиқ амалга оширилиши шарт эканлиги, жавобгар 2025 йил июн ойи учун тўланиши лозим бўлган тўлов 149 554 080 сўмни 2025 йил 25 сентябрга 61 кунга кечиктириб тўлаганлиги учун 36 491 196 сўм, 2025 йил июл ойи учун тўланиши лозим бўлган 139 574 080 сўмни 2025 йил 25 сентябрда 30 кунга кечиктириб тўлаб берганлиги боис, 16 748 890 сўм жами кечиктириб тўланган сумма учун шартноманинг 4.8-бандига асосан жами 53 240 086 сўм пеня ҳисобланганлиги баён этилиб, жавобгардан шу суммани ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгардан шартнома бўйича 2025 йил июн ва июл ойлари учун кечиктириб тўланган суммага нисбатан хисобланган 53 240 086 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари даъво аризасига нисбатан ўз эътирозларини баён этишиб, ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар суд мухокамасига қадар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг иш бўйича берган кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар 2025 йил 23 майда даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида “Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш тўғрисида” шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 2.1-бандига биноан “Сотувчи” қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўзининг эхтиёжидан (ва бошқа истеъмолчиларга локал тизими орқали етказиб берилган хажмидан) ошган хажмини “Томонларга ягона электр энергетика тизимида улашнинг мақбул нуқтасида амалдаги давлат стандарти кўрсаткичларида етказиб бериш, “Сотиб олувчи”га эса қабул қилиб олиш мажбуриятини олиши қайд этилган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, хисоб-китоб даври бир календар ой хисобланиши, 4.2.1-бандига кўра “Сотиб олувчи” “Сотувчи” етказиб берган электр энергиясини қабул қилиб олиш ва амалда қабул қилиб олган электр энергиясини хажми учун шартноманинг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан тасдиқланган тариф бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олиши қайд этилган. Шартноманинг 4.2.3-бандида “Томонлар” ўртасида етказиб берилган электр энергияси хажмига тўловлар, техник шарт талабларига кўра мансублик чегарасига ўрнатилган электр хисоблагичнинг (реверсив функция ёки алохида электр хисоблагич) тармоққа узатилган электр энергияси бўйича белгиланган тарифлар асосида хисоб-китоблар амалга оширилиши. 4.4-бандида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган холда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг тўлиқ хажми хар ойда “Сотувчи” томонидан мустақил равишда хисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича хисобланиб, ойлик хисоботларга киритиши ва “Сотиб олувчи”га унинг талаби бўйича унга тақдим этилиши белгиланган. Шартноманинг 4.8-бандига биноан, хисобот ойида “Сотувчи” томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар “Сотиб олувчи” томонидан хисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўлиқ амалга оширилиши шарт эканлиги зикр этилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга 2025 йил июн ойи учун 149 554 077 сўмлик электр энергиясини, 2025 йил 30 июндаги хисоб-фактурага асосан 2025 йил 24 июлда жавобгарга электрон тарзда юборган ва жавобгар ушбу хисоб-фактурани 2025 йил 30 июлда тасдиқлаб, қабул қилиб олган бўлса-да, июн ойи учун тўловни 2025 йил 25 сентябрда тўлаб берган. Бу холатда жавобгар шартнома бўйича хисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўлаб бериши лозим бўлса-да, 55 кунга кечиктириб тўловни тўлаб берган. Шунингдек, 2025 йил июл ойи учун етказиб берилган 139 574 080 сўмлик электр энергияси тўғрисидаги хисоб-фактура даъвогар томонидан 2025 йил 11 августда электрон шаклда юборган бўлса-да, жавобгар ушбу хисоб-фактурани 2025 йил 11 августда тасдиқлаб, тўловни 2025 йил 25 сентябрда 30 кунга кечиктирган ҳолда тўлаб берган. Шартноманинг 4.8-бандининг иккинчи хатбошисига биноан, электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га ўтказиб юборилган хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. Мазкур ҳолатда 2025 йилнинг июн ойи учун етказиб берилган 149 554 080 сўмлик электр энергиясининг тўлови кечиктирилган кунлар учун пеня миқдори 32 901 897 сўмни ташкил этади. 2025 йилнинг июл ойи учун етказиб берилган 139 574 080 сўмлик электр энергияси тўлови кечиктирлганлиги учун ҳисобланган пеня миқдори 30 кунга 16 748 889 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича даъвогар томонидан еткаиб берилган электр энергияси учун тўловлар тўланиши муддатлари жавобгар томонидан бузилган. Бу ҳолатлар ишдаги хисоб-фактуралар ва жавобгарнинг тўлов хужжатлари тўланган санаси қайд этилган тўлов хужжатлари орқали тўлиқ ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, хисоланган пеня миқдоиннг мажбурят бузилишининг оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 9 930 157 сўмга қадар камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 9 930 157 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга биноан суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 9 930 157 сўм сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва тўлаб чиқилган 1 064 801 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******» акциядорлик жамиятидан даъвогар «*******» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 9 930 157 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 1 064 801 сўм давлат божи хамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов