← Назад
Решение #2830517 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тказилмаганлиги сабабли ФК | 1023 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 1027 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
Судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** шаҳри
2025 йил 22 декабрь
**** туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси ****нинг
қатнашувида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ****
туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси хисобидан 5 881 986 112 сўм
бажарилган ишлар ва етказиб берилган маҳсулотлар қийматини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили **** (2025 йил 8 ноябрдаги 1-сонли ишончнома асосида мобил ВКА
режимида), учинчи шахс ****давлат муассасаси вакили **** (2025 йил 22
декабрдаги ЭК/11-3363-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ****
туманлараро иқтисодий суди биносида, мобил видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, **** туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 881 986 112 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 1 ва 16 декабрдаги ажримлари билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида **** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ва **** вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб
юритилади) ҳамда ****давлат муассасаси (бундан буён матнда учинчи шахс,
буюртмачи ёки дирекция деб юритилади) жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 16 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг
жавобгардан 5 881 986 112 сўм бажарилган ишлар ва етказиб берилган
маҳсулотлар қийматини ундириш тўғрисида даъво предметини ўзгартириш
ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
даъво аризасининг тўртинчи хатбошисида “2025 йил 2 апрелда 02/04-25-сонли
пудрат шартномаси” ўрнига “2025 йил 1 мартда 03/01-25-сонли пудрат
шартномаси” тарзида техник хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли ушбу техник
хатоликни тўғрилаш ҳақида ариза тақдим этиб, жавобгар билан тузилган
шартномалар
ғазначилик
бўлимидан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги
аниқланганлиги, мазкур шартномалар бўйича танлов ёки тендер ўтказилиши
талаб қилинмаслиги, чунки шартномалар жавобгар билан суб пудрат сифатида
тузилганлигини, жавобгарга жами учта шартнома бўйича 5 881 986 112 сўмлик
ишлар бажарилиб, маҳсулотлар етказилганлиги, жавобгар даъвогар томонидан
2
бажарилган ишларни буюртмачига топширганлиги, буюртмачи томонидан
тўлиқ молиялаштирилганлигини, лекин жавобгар умуман тўловларни амалга
оширмаганлигини, Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан асоссиз
орттирилган бойлик сифатида бажарилган ишлар ва етказиб берилган
маҳсулотларни қайтариб олишни имкони йўқлиги сабабли, жавобгардан
5 881 986 112 сўм бажарилган ишлар ва етказиб берилган маҳсулотлар
қийматини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган дирекция вакили жавобгар билан 2024 йил
7 октябрь куни тузилган 1/249-24-сонли пудрат шартномасига асосан
4Р116в “**** шаҳри-Бўстон қишлоғи-Қирғиз Республикаси чегарасига”
автомобиль йўлини 0-10 км. қисмини реконструкция қилиш пудрат иши
бажарилиши назарда тутилганлигини, шартноманинг умумий қиймати
59 129 642 388 сўмни ташкил қилиши белгиланганлигини, пудратчи ишларни
баджариш учун ўз кучлари етарли бўлмаганлиги сабабли даъвогар субпудрат
сифатида лойиҳа смета ҳужжатларига ассоан объектда ҳақиқатан ҳам ишларни
бажарганлиги, маҳсулотлар етказиб берганлигини, даъвогар топширган
ишларни жавобгар дирекцияга топшириб, жавобгар томонидан жами
32 323 697 567 сўмлик ишлар топширилиб, қабул қилинганлиги, дирекция
томонидан жорий тўловлар учун 33 676 917 535 сўмлик маблағлар ўтказилиб,
дирекция фойдасига 1 350 219 968 сўм ҳақдорлик мавжудлигини, жавобгар
томонидан ишлар ҳали тўлиқ топширилмаганлигини, даъвогар томонидан
ҳақиқатан ҳам ишлар бажарилиб, маҳсулотлар етказилганлиги сабабли унинг
қийматини ундириш асосли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслардан вакил суд мажлисида иштирок
этмади.
2025 йил 16 декабрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар
вакили К.Юнусов (2025 йил 16 декабрдаги 01-03/84-сонли ишончнома асосида)
ҳақиқатан ҳам даъвогар билан тузилган шартномаларга асосан даъвогар
томонидан маҳсулотлар етказиб берилиб, ишлар бажарилганлигини, бироқ ўша
даврда ҳисобрақамида пул маблағлари бўлмаганлиги боис, шартномалар
ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаганлигини, даъвогар томонидан
бажарилган ишларни жавобгар ва буюртмачи ****давлат муассасаси ўртасида
2024 йил 7 октябрь куни тузилган 1/249-24-сонли пудрат шартномасига асосан
буюртмачига топширилганлиги, лекин ҳали молиялаштирилмаганлиги сабабли
даъвогарга қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдирган.
**** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили **** (2023
йил 27 апрелдаги 01-14/20-13-35/348/1-сонли ишончнома асосида) судга ёзма
фикр тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартномалар ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганлигини, шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид бўлганлиги
сабабли тўловлар амалга оширилмаслигини билдирган. Шунингдек, ёзма
фикрда ишни вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили
иштирокисиз кўриш ҳақида илтимосномаси баён қилинган.
3
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан,
ишни жавобгар ва учинчи шахс **** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош
бошқармаси, ****
вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талабини асосли эканлиги
сабабли даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида фикр берди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, прокурор
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларидаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2024 йил 22 январдаги махсус баёни ҳамда танлов
комиссиясининг 2024 йил 13 сентябрдаги 4-сонли (ёпиқ) йиғилиш баёнига
асосан жавобгар (пудратчи) ва дирекция (буюртмачи) ўртасида 2024 йил
7 октябрь куни 1/249-24-сонли пудрат шартномаси тузилган. Унга кўра,
жавобгар 4Р116в “**** шаҳри-Бўстон қишлоғи-Қирғиз Республикаси
чегарасига” автомобиль йўлини 0-10 км қисмини реконструкция қилиш пудрат
ишларини лойиҳа смета ҳужжатларига асосан бажариб, буюртмачига
топшириши, буюртмачи эса тўловни амалга ошириши лозим бўлган.
Шартноманинг умумий қиймати 59 129 642 388 сўмни ташкил қилган.
Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан дирекцияга жами
32 323 697 567 сўмлик ишлар топширилган. Дирекция томонидан жорий пудрат
ишлари қабул қилиниб, жавобгарга жоорий тўловлар учун 33 676 917 535 сўм
пул маблағлари ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасидаги 2025 йил 12 декабрь
куни ҳолатига тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан дирекция
фойдасига 1 350 219 968 сўм ҳақдорлик мавжудлиги аниқланган.
Мазкур объектда пудрат ишларини бажариш юзасидан жавобгар даъвогар
билан пудрат ва маҳсулот етказиш шартномаларини тузган.
Жумладан, даъвогар (пудратчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида
2025 йил 1 мартда 03/01-25-сонли пудрат шартномаси тузилган. Унга кўра
даъвогар жавобгарнинг топшириғига асосан 4Р116в “**** шаҳри-Бўстон
қишлоғи-Қирғиз Республикаси чегарасига” автомобиль йўлини 0-10 км
қисмида асфалтбетон ётқизиш ишларини бажариб, жавобгарга тошириши,
жавобгар ишларни қабул қилиб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгарга 2025 йил 1 март кунги
25/07-ф-2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 3 391 312 493 сўмлик
ишларни топширган. Жавобгар бажарилган ишлар қийматидан 2025 йил
20 июлдаги 25-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан етказиб берилган
4
2 454 952 500 сўмлик битум даваль ҳом ашёсини чегириб қолиб, тўловга
936 359 993 сўмни тақдим қилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида 2025 йил
19 ноябрь кунги солиштирма далолатнома тасдиқланган. Аммо, жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 2 апрелда
02/04-25-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан
даъвогар жавобгарнинг топшириғига асосан 4Р116в “**** шаҳри-Бўстон
қишлоғи-Қирғиз Республикаси чегарасига” автомобиль йўлини 0-10 км
қисмида асфалтбетон ётқизиш ишларини бажариб, жавобгарга тошириши,
жавобгар ишларни қабул қилиб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йил 25 июлдаги
25/07-ф-1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 750 038 784 сўмлик, 2025 йил
27 июлдаги 27/07-ф-1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 113 257 587 сўмлик,
жами 2 863 296 371 сўмлик ишларни топширган. Бироқ жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмаган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 19 сентябрда
19/09-25-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар
жавобгарга жами суммаси 2 082 329 478,78 сўмлик майда донали асфальбетон
маҳсулотларини етказиб бериши, жавобгар ҳақини тўлаб бериши келишилган.
Ушбу шартномага кўра даъвогар 2025 йил 2 октябрдаги 22/09-ф1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгарга 2 082 329 478,78 сўмлик масҳулотлар
етказиб берилган. Жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўланмаган.
Тарафлар ўртасидаги учта шартнома бўйича даъвогарнинг жами
5 881 986 112 сўмлик бажарилган ишлар ва етказиб берилган маҳсулотлар учун
ҳақи жавобгар томонидан тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 15 октябрь куни юборилган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар тарафлар
ўртасидаги шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли
ФКнинг 1023-моддасига асосан жавобгардан 5 881 986 112 сўм зарар ундириш
ҳақида иқтисоидй судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Судда ишни кўриш жараёнида даъвогар даъво предметини зарар
ундиришдан 5 881 986 112 сўм бажарилган ишлар ва етказиб берилган
маҳсулотлар қиймати ундиришга ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат
қилган ва ариза суднинг иш юритувига қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
**** туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бюджет ташкилоти
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг
71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидини амалга
ошириш мумкин бўлган холатлар назарда тутилган бўлиб, тўғридан тўғри
5
давлат харидини амалга ошириш учун шартномалар тузилган вақтдан бошлаб
5 кун ичида махсус ахборот порталига жойлаштириш кераклиги баён қилинган.
Бундан ташқари, мазкур Қонуннинг 72-моддасига асосан, белгиланган
тартибда ягона етказиб берувчи деб топилган ва ягона етказиб берувчилар
рўйхатига киритилганлар билан тўғридан тўғри шартнома тузишга рухсат
берилган бўлиб, мазкур шартномалар ҳам тузилгач, махсус порталга
жойлаштирилиши, агар жойлаштирилмаган бўлса, бюджетдан тўловлари
амалга оширилмаслиги назарда тутилган.
**** вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакилининг судга
тақдим этган маълумотномасига кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган ва махсус
порталга жойлаштирилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг (бундан буён матнда 269-сонли Пленум
қарори деб юритилади) 11-банди учинчи хатбошисида “Судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга
нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ
ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган
тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб
ҳисобланади.” – деб тушунтириш берилган.
Суд мазкур ҳолатда даъвгар ва жавобгар ўртасидаги 2025 йил 1 март
кунги 03/01-25-сонли, 2025 йил 2 апрелдаги 02/04-25-сонли, 2025 йил
19 сентябрдаги 19/09-25-сонли шартномаларни ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тузилмаган битим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт.
269-сонли Пленум қарорининг 27-бандида “Судлар ҳисобга олишлари
лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага
нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган
ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк
топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим
бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга.” – деб, тушунтириш берилган.
ФКнинг 1027-моддасида асоссиз олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи
жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини
тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса,
6
мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши
лозимлиги, эгаллаб олиш ниятисиз ўзганинг мол-мулкидан ёки ўзганинг
хизматларидан вақтинча асоссиз фойдаланган шахс жабрланувчига бундай
фойдаланиш натижасида тежалган нарсани фойдаланиш тугалланган пайтда ва
ўша жойда мавжуд нарх бўйича тўлаши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартномалар тузилмаган ҳолда
даъвогар томонидан жавобгарга жами 5 881 986 112 сўмлик ишлар бажарилиб,
маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу ишлар ва маҳсулотларни
дирекция билан тузилган пудрат шартномасига асосан дирекцияга топшириб,
унинг учун ҳақларини олиб, асоссиз бойлик орттирган.
Булар иш ҳужжатларидаги даъвогар ва жавобгар ўртасидаги
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатномалар, жавобгар ва дирекция
ўртасидаги пудрат шартномаси, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-2 ва
Ф-3) солиштирма далолатнома, тарафлар ва дирекция вакилининг
тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга бажарилган ишлар ва
етказиб берилган маҳсулотларни асл ҳолида қайтариш имконсиз.
Шу боис, уларнинг қийматини тарафлар ўртасидаги ҳисобварақ-фактура,
солиштирма далолатномада кўрсатилган 5 881 986 112 сўм нарх бўйича тўлаши
лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асоссиз
орттирилган бойлик сифатида 5 881 986 112 сўм бажарилган ишлар ва етказиб
берилган маҳсулотлар қийматини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогарнинг ҳисобрақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли
давлат божини кечиктириш ҳақида илтимосномасига асосан даъво аризаси
олдиндан давлат божи тўливисиз иш юритувга қабул қилинган
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари
асосли бўлганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 117 639 722,24
сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
7
**** туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан ****
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 881 986 112 сўм бажарилган ишлар
ва етказиб берилган маҳсулотлар қиймати ҳамда 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
**** туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан
республика бюджетига 117 639 722,24 сўм давлат божи ундирилсин.
**** туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****