Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11057 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 530b2c58-5e07-4360-a86a-d5dc7abe7152 Claim ID PDF Hash 09cc51bd0d988fb9... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 197-моддаси онуни 197 law
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи фуқаро ****нинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатиш ва қарзни таркибий жихатдан ўзгартириш тартиб-таомилини қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни, аризачи вакиллари **** (аризачининг акаси, 2025 йил 17 сентябрдаги нотариал тарзда тасдиқланган ишончнома асосида), **** (2025 йил 7 октябрдаги **** юридик компаниясига берилган нотариал ишончномаси ва **** юридик компаниясининг 2025 йил 11 августдаги 2/КЛ-сонли ишончномаси асосида, ВКА режимида), молиявий бошқарувчи *** (шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида, ВКА режимида) иштирокида, суд биносида мобил видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фуқаро **** (бундан буён матнда аризачи ёки қарздор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатиш ва қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини қўллашни, молиявий бошқарувчи номзодига суд бошқарувчиси **** номзодини тасдиқлашни сўраган. Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги кунги ажримига асосан ариза иш юритувига қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилиб, 4-тоифали суд бошқарувчиси **** қарздорнинг молиявий бошқарувчиси этиб тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили **** ариза талабини қувватлаб, аризадаги келтирилган важларни такрорлаб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили (акаси) **** аризани қувватлаб, укаси **** 2025 йилда март ойида автомашинада йўл транспорт ҳодисасига учраганидан сўнг Россия Федерациясига ишлагани кетганлигини, Россиядан ҳар ойда ўртача 1000 АҚШ долларидан пул жўнатаётганлигини, ушбу пуллардан кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган автомашинани таъмирлашга ишлатганлигини, укаси 2025 йил март ойидан буён Ўзбекистонга келмаганлигини, аризани укасининг номидан ўзи имзолаганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган молиявий бошқарувчи **** кузатув жараёнида қарздор молиявий ҳолати таҳлил қилинганлигини, қарздор ўзи Россия Федерациясида бўлганлиги сабабли унинг ишончли вакили акаси томонидан кредиторлик қарзларини қайтариш бўйича кафиллик хати берганлигини, 2025 йил 16 декабрь куни кредиторлар йиғилиши белгиланганлигини, лекин қарздор кредиторлари ***** ва ****га хабарномалар берилган бўлса-да, улардан вакил йиғилишга келмаганлигини, қарздор томонидан берилган маълумотлар асосида кредиторлар рўйхати шакллантирилганлигини, судга қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва қарзни таркибий жихатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш таклифини бериш юзасидан ҳисобот берганлигини билдирди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ФИБ Тошкент шаҳар судининг 2025 йил ****даги 2-1002-2516/****-сонли ҳал қилув қарорига асосан кредит шартномасига асосан қарздордан ****” АТБ фойдасига 203 542 090,88 сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига 8 141 683,64 сўм ундириш белгиланиб, ижрога қаратилган. Бироқ, суд қарори ижроси таъминланмаган. Қарздор ҳозирги кунда “**** МЧЖда расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва расмий иш даромадига эгалиги, номида L E I русумли автотранспорт воситасидан ташқари ҳеч бир турдаги кўчар ва кўчмас молмулклар мавжуд эмаслигини, жами 212 158 858,82 сўм қарздорликни тўлашга қодир эмаслиги важлари билан 2025 йил 7 ноябрь куни мазкур ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” (бундан буён матнда матнда “қонун” деб юритилади)ги Қонунининг 197-моддасига кўра, жисмоний шахслар ушбу қонуннинг 9 моддасида назарда тутилган ҳолларда, агар жисмоний шахс барча мажбуриятларининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, бундай ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210 моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга кобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 39-моддасига кўра, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади ва тегишинча қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор, қарздор жисмоний шахс ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бироқ, суд мажлисида ишни кўриш жараёнида ариза қарздор номидан унинг акаси **** томонидан имзоланганлиги аниқланди. Булар қарздор **** ва унинг акаси ****ларнинг паспортларига қўйилган имзолар, суд мажлисида ****нинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, қарздорга нисбатан тайинланган кузатув-тартиб таомилини ҳамда молиявий бошқарувчи ваколатларини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни, тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини аризачи зиммасида қолдириб, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Аризачи ****нинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик ишини қўзғатиш ва қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини қўллаш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ****нинг зиммасида қолдирилсин. **** дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. **** га нисбатан тайинланган кузатув тартиб-таомили ҳамда молиявий бошқарувчисининг ваколатлари бекор қилинсин. Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ажрим қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****