← Назад
Решение #2830523 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 332 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 327 | — | code_article | |
| бундай ажрим ИПК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолат
бўйича бекор қилиш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 22 декабрь
4-1501-2402/3427-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) С.Абдуқодировни
иштирокида, кредитор *************нинг қарздор “*************”
маъсулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган 2024 йил 24
октябрь кунги 4-1501-2402/3427-сонли тугатишга доир иш юритиш
таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримини янги очилган ҳолатларга кўра
бекор қилиб, қарздорнинг фаолиятини тиклаш тўғрисидаги кредиторнинг
аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Кредитор ************* судга ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона
туманлараро
иқтисодий
судининг
2024
йил
24 октябрьь кунги 4-1501-2402/3427-сонли тугатишга доир иш юритиш
таомилини тамомлаш хақидаги ажримини янги очилган холатларга кўра
бекор қилиб, қарздор “*************” маъсулияти чекланган жамияти
фаолиятини тиклашини сўраган.
Суднинг 15.07.2024 йил кунги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг
аризаси қаноатлантирилиб, қарздор “*************” маъсулияти чекланган
жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган
ҳамда
4-тоифали
суд
бошқарувчиси
Абдураззоқов
Абдулазиз
Абдурахмонович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Суднинг 24.10.2024 йил кунги ажрими билан қарздор жамиятига
нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, “*************”
маъсулияти чекланган жамияти 2024 йил 31 октябрь куни Фарғона шаҳри
ДХМ томонидан давлат реестридан чиқарилган.
Суд мажлисида кредитор вакили даъво талабларини қувватлаб,
қарздорнинг ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжудлиги сабабли аризани
қаноатлантиришни сўради.
Иқтисодий процессуал кодексининг 332-моддасида, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан
ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда
суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб
чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тугатишга
доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб,
тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси
иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “*************” масъулияти
чекланган жамиятининг тўлов мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини
бажаришга қодир эмаслиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 15 июль кунги ҳал қилув қарори билан ариза
қаноатлантирилиб, қарздор “*************” маъсулияти чекланган жамияти
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
“*************” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш
бошқарувчиси этиб, Абдураззоқов Абдулазиз Абдурахмонович тайинланган.
Фарғона вилоят прокуратурасининг Фарғона вилоят солиқ
бошқармасига йўллаган хатига кўра, “H mk rb nk”
TB Марғилон
универсал банк хизматлари офисининг 14.11.2025 йилдаги 843-13-04/991сонли маълумотига кўра, “*************” маъсулияти чекланган
жамиятининг ҳисоб-рақамида 5 000 000 сўм маблағлари мавжудлиги
кўрсатилганлиги билдирилган ҳамда банкнинг ушбу 17.11.2025 йилдаги
13/5-191550-25-сонли хати илова қилинган.
Шу сабабли кредитор ариза билан мурожаат қилиб, тугатишга доир иш
юритиш таомилини тамомлаш хақидаги ажримни янги очилган холатларга
кўра бекор қилиб, қарздор “*************” маъсулияти чекланган жамияти
фаолиятини тиклашни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 327-моддаси 1-қисми 1-бандида,
суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум
бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йил
кунги 13-сонли Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисидаги қарорининг 27-банди 6-қисмида, судларнинг
эътибори қаратилсинки, суднинг тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилинмайди (протест
келтирилмайди). Бироқ, бундай ажрим ИПКнинг 327-моддасида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан тугатишга доир иш юритиш
тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки аниқланса, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги
ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда,
суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш тикланганлиги кўрсатилиши
тушунтирилган.
Бундай ҳолатда, суд кредиторнинг ариза талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, суднинг 24.10.2024 йил кунги тугатишга
доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб,
тугатишга доир иш юритишни тиклашни, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси
Абдураззоқов Абдулазиз Абдурахмонович тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига “*************”
маъсулияти чекланган жамиятини давлат реестрига тиклаш мажбуриятини
юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 327 ва 333моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Суднинг 24.10.2024 йил кунги тугатишга доир иш юритиш таомилини
тамомлаш тўғрисидаги ажрим бекор қилинсин ва тугатишга доир иш
юритиш тиклансин.
Қарздор “*************” маъсулияти чекланган жамиятининг
тугатиш бошкарувчиси этиб, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси
Абдураззоқов Абдулазиз Абдурахмонович тайинлансин.
Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига қарздор “*************”
маъсулияти чекланган жамиятини давлат реестрига тиклаш мажбурияти
юклатилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.Махмудова