Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/8015 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B G`D D BE N
Source ID 424f53a2-60a7-489f-b622-b905c17c17f9 Claim ID PDF Hash 3e49f2fa99b90d03... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 299-моддаси нинг 299 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 318-моддаси ФКнинг 318 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2502/8015-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Ш.Мирзаматов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - М.Умматова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 22 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Ж.Бобоқулов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Тожиев (паспорт асосида), вакили О.Тожиев (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили М.Исматов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ EX INSUR N E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 358 266 564 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш, ундирувни лизинг объектларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “ EX INSUR N E” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 358 266 564 сўм қарздорликни ундиришни ҳамда ундирувни двигатель рақами К2918464, Vin рақами NS3 NI69NJ004172, давлат рақами 01 937 J бўлган автосамосвал КАМАZ 6520-1771- N 6х4 U -D R 6520 N-1620.01, двигатель рақами К 2918461, Vin рақами NS3 N1681LJ004296, давлат рақами 01 485 VJ бўлган, автосамосвал К МАZ 6520-1771- N 6х4 U -D R 6520 N-1620.02 бўлган лизинг объектларига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ RU K SI LE ZING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда “учинчи шахс” деб юритилади) жалб қилинган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 358 266 564 сўм қарздорлик ундирилиши белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг учинчи шахс манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 288 101 670 сўм лизинг тўловлари, 35 100 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилиши ҳамда лизинг объектларини вақтинча қайтарилиши белгилангани, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 27 июндаги ажримига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги 4-1001-2309/6690-сонли ҳал қилув қарорига нисбатан берилган жавобгарнинг апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасига асосан иш юритиш тугатилгани, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 августдаги ажрими билан учинчи шахс ва жавобгар ўртасида келишув битими тузилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги 4-1001-2309/6690-сонли ҳал қилув қарорига асосан ундирилиши белгиланган қарздорликларни тўлаб борилиши бўйича график тасдиқлангани, кейинчалик Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан учинчи шахснинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 565 660 960 сўм асосий қарз, 7 900 000 сўм пеня, 4 852 000 ва 36 000 сўм почта харажатлари ундирилиши белгилангани, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 28 майдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилгани, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан палатанинг учинчи шахс манфаатида даъвогар суғурта компанияси ҳисобидан 358 191 564 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилгани, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 февраль кунги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилиниб, даъвогар суғурта компанияси ҳисобидан 358 191 564 сўм суғурта товони ундирилиши белгилангани, шундан сўнг палата даъвогар манфаатида Риштон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 358 266 564 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни лизинг объектларига қаратишни сўрагани, суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилгани, суднинг ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 9.7-бандига кўра, суғурта қилувчига тўлаб берилган суғурта товонининг қийматига мутаносиб бўлган суғурта қилинган транспорт воситалари ёки унинг шикастланган қисмлари бўйича мулк ҳуқуқи ўтиши белгилангани, даъвогар 358 266 564 сўм қарздорлик ундирувини, жами қиймати 2 128 921 519 сўм бўлган лизинг объектига қаратишни сўраган бўлса-да, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундириш сўралган қарздорлик билан лизинг объекти қийматига мутаносиб эмаслиги кўрсатиб ўтилгани, шунингдек учинчи шахснинг жавобгар номига юборган 2024 йил 12 июль кунги 13-382-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳақидаги хабарномасига кўра, жавобгар билан 2022 йил 21 июнь куни тузилган DL-466-сонли ва 2022 йил 1 июль куни тузилган DL-467-сонли лизинг шартномалари, ушбу шартномаларнинг 18.3-бандига асосан бекор қилинганлиги, лизинг шартномаси тарафлари ўртасида 2023 йил 4 октябрь куни расмийлаштирилган 84 ва 85-сонли мол-мулкни олиш ҳақидаги далолатномаларга асосан, лизинг объектлари учинчи шахс томонидан қабул қилиб олинган бўлиб, ҳозирда лизинг объектларига бўлган мулк ҳуқуқи учинчи шахсга тегишлилиги қайд этилгани, ушбу асослар билан даъвонинг ундирувни лизинг объекти бўлган транспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилгани, шунингдек ишга учинчи шахс жалб қилинган бўлса-да, бироқ учинчи шахс вакилининг иштироки таъминламагани, жавобгар томонидан лизингга олинган транспорт воситалари лизинг берувчига қайтариб берилганлиги сабабли ундирувни лизинг объекти бўлган транспорт воситаларига қаратиш лозимлиги ҳақидаги жавобгарнинг талаби муҳокама қилинмагани, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жамиятга етказиб берилганлиги ўрганилмагани, 2022 йил 17 июнда расмийлаштирилган суғурта шартномаси 2023 йил 16 октябрда, 2022 йил 4 июлда расмийлаштирилган суғурта шартномаси 2023 йил 19 сентябрда электрон имзо орқали имзоланиб, акцептлангани, бу ҳолат суғурта шартномаси суғурта ҳодисаси содир бўлгандан сўнг тузилгани, лизинг объектлари далолатнома асосида учинчи шахс томонидан қабул қилиб олингани, шунга кўра лизинг объектларига бўлган мулк ҳуқуқи учинчи шахсга тегишлилигини, гарчи лизинг объектлари қайтарилган бўлса-да, вужудга келган қарздорликни ундириш лизинг объектига қаратилмасдан жавобгардан ундирилиши белгилангани, лизинг объектлари бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериб юборилгани ҳолатларини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига ҳамда жавобгар вакилларининг суд мажлисида келтирган важларига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили кассация шикоятига нисбатан эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 915-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, учинчи шахс (лизинг берувчи, аввалги номи “K Z SI LE ZING” МЧЖ) ва жавобгар (лизинг олувчи, аввалги номи “R D X BE N” МЧЖ) ўртасида 2022 йил 21 июнь куни DL-466-сонли ва 2022 йил 1 июль куни DL-467-сонли лизинг шартномалари имзоланган. Мазкур лизинг шартномаларига кўра, лизингга берувчи жами қиймати 2 128 921 519 сўм бўлган 2 дона К МАZ 6520-1771- N русумли транспорт воситаларини лизинг олувчига кейинчалик мулк ҳуқуқи вужудга келиши шарти билан бериш мажбуриятини олган. Лизинг олувчи эса шартномаларнинг 3-иловасига асосан лизинг объектлари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Лизинг таъминоти сифатида даъвогар (суғурталовчи), учинчи шахс (суғурта қилдирувчи) ва жавобгар (лизинг олувчи) ўртасида 2022 йил 17 июнь куни 0220/0303/1407/2200293(DL-466)-сонли ҳамда 2022 йил 4 июль куни 0220/0303/1407/2200317(DL-467)-сонли лизинг шартномалари бўйича асосий қарздорликнинг қайтмаслиги хавфи бўйича суғурта шартномалари тузилган. Мазкур суғурта шартномаларининг 3.1-бандига мувофиқ, суғурта ҳодисаси деб суғурта даврида юз берган қуйидагилар натижасида суғурта қилдирувчига зарар етказилишига олиб келган воқеа тушунилади: а) лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга ошириш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги; б) тасодифан кутилмаган характерга эга суғурта хатарлари оқибатида лизинг объектига етказилган ҳаракатлар ҳисобланади. Жавобгар томонидан лизинг шартномалари бўйича тўловлар ўз вақтида тўланмаган, яъни жавобгар тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, оқибатда суғурта ҳодисаси юз бериб, учинчи шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ҳисобидан суғурта товонини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг учинчи шахсга тўлаб берган суғурта товонини қайтариш ҳақидаги жавобгар номига юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 358 266 564 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни двигатель рақами К2918464, Vin рақами NS3 NI69NJ004172, давлат рақами 01 937 J бўлган автосамосвал КАМАZ 6520-1771- N 6х4 U D R 6520 N-1620.01, двигатель рақами К2918461, Vin рақами NS3 N1681LJ004296, давлат рақами 01 485 VJ бўлган, автосамосвал К МАZ 6520-1771- N 6х4 U -D R 6520 N-1620.02 бўлган лизинг объектларига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФКнинг 318-моддасига кўра, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади. Жавобгар лизинг шартномалари бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаб бормаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қайд этилган суғурта ҳодисаси юз бериб, даъвогар учинчи шахс “ RU K SI LE ZING” масъулияти чекланган жамиятига жами 358 191 564 сўм миқдоридаги суғурта товонини тўлаб берган. Даъвогар томонидан лизинг берувчига тўлаб берилган 358 191 564 сўм суғурта товонига, суд томонидан ундирилган 75 000 сўм миқдоридаги суд харажатларини ҳам қўшиб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан 358 266 564 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, қонуний ва асосли тўхтамга келинган. Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини, хусусан учинчи шахснинг иштироки таъминланмаганлигини, жавобгар томонидан лизингга олинган транспорт воситалари учинчи шахсга қайтариб берилганлиги учун ундирув лизинг объектларига қаратилиши ҳақидаги билдирилган талаблари суд томонидан муҳокама қилинмаганлигини, талабнома жавобгарга етказиб берилганлиги ўрганилмаганлигини, лизинг объектлари учинчи шахсга қайтарилган бўлса-да, бироқ ундирув лизинг объектларига қаратилмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида баён қилинган важларни муҳокама қилиб, уларни кассация шикоятини қаноатлантириш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди ва жавобгарнинг билдирган ушбу важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, палата учинчи шахс қўшма корхонаси манфаатида даъвогар суғурта компаниясига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суғурта компанияси ҳисобидан 358 191 564 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 февралдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилган, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, суғурта компанияси ҳисобидан учинчи шахс фойдасига 358 191 564 сўм суғурта товони ва 75 000 сўм суд харажатлари ундирилиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 26 мартдаги қарори билан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг мазкур қарорига кўра учинчи шахснинг 2025 йил 5 мартдаги 30-сонли инкассо топшириқномасига асосан даъвогарнинг ҳисоб-рақамидан жами 358 191 564 сўм миқдоридаги суғурта товони ечиб олинган. ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 19 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 45-сонли қарори 18-бандининг иккинчи хатбошисида, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади, деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан суброгация тартибида талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги сабабли 358 266 564 сўм қарздорликни ундиришга ҳақли бўлиб, ушбу талабни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида учинчи шахс томонидан унинг вакилини иштироки таъминланмаганлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да, бироқ судлов ҳайъати қарздорнинг бу важлари билан ҳам келишмади. ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри сайтидан (htt ://r gistr.st t.uz/) олинган юридик шахс тўғрисидаги маълумотномада қарздорнинг юридик манзили Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси 30-уй деб қайд этилган. Суднинг 2025 йил 11 сентябрь кунги ажрими ишда иштирок этувчи шахсларга, хусусан учинчи шахснинг расмий юридик манзили бўйича, яъни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек кўчаси 30-уйга тегишли тартибда “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва етказилган (иш варағи 78-варақ). Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан юборилган суд ҳужжати учинчи шахснинг расмий юридик манзилига юборилган ва бу ҳолатда учинчи шахс суд томонидан тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабдан жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган учинчи шахс томонидан вакилини иштироки таъминланмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган талабнома қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогар суғурта компанияси томонидан жавобгарнинг юридик манзилига почта хизмати орқали 2025 йил 21 июлда 1036-сонли қарздорликни бартараф этиш талаби билдирилган талабнома юборилган, почта квитанцияси мавжуд (иш варағи 50-варақ). Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг ундирув лизинг объектларига қаратилмаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 9.7-бандига кўра, суғурта қилувчига тўлаб берилган суғурта товонининг қийматига мутаносиб бўлган суғурта қилинган транспорт воситалари ёки унинг шикастланган қисмлари бўйича мулк ҳуқуқи ўтиши белгиланган. Бироқ, даъвогар 358 266 564 сўм қарздорлик ундирувини, жами қиймати 2 128 921 519 сўм бўлган лизинг объектига қаратишни сўраган. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундирилиши сўралган қарздорлик билан лизинг объекти қиймати мутаносиб эмас. Шунингдек, судга тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича учинчи шахс томонидан жавобгар номига юборилган 2024 йил 12 июлдаги 13-382-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳақидаги хабарномасига кўра, жавобгар билан учинчи шахс ўртасида 2022 йил 21 июнда тузилган DL-466-сонли ва 2022 йил 1 июлда тузилган DL-467-сонли лизинг шартномалари, ушбу шартномаларнинг 18.3-бандига асосан бекор қилинганлиги маълум қилинган (иш варағи 83-варақ). Қолаверса, лизинг шартномаси тарафлари ўртасида 2023 йил 4 октябрь куни расмийлаштирилган 84 ва 85-сонли мол-мулкни олиш ҳақидаги далолатномаларга асосан, лизинг объектлари учинчи шахс томонидан қабул қилиб олинган бўлиб, ҳозирда лизинг объектларига бўлган мулк ҳуқуқи учинчи шахсга тегишлидир. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топмаган. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида баён қилинган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 301-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб суд харажатларини жавобгар зиммасига юклайди. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикояти беришда жавобгар томонидан олдиндан тўланган 3 583 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, жавобгар ҳисобидан Олий суднинг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти беришда олдиндан тўланган 3 583 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. “B G`D D BE N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова