← Назад
Решение #2830545 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 169 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 835 символов
4-2302-2503/2332-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 22 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар
вакилилари ХХ ҳамда жавобгар вакили ХХ ларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг
даъвогар ХХнинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар – ХХга
нисбатан, даъвогарга тегишли бўлган ХХда жойлашган цех иморатини ХХга
расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар ХХ
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб,
унинг фойдасига жавобгар – ХХга нисбатан, даъвогарга тегишли бўлган ХХда
жойлашган цех иморатини ХХга расмийлаштириш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан ишга АТБ
«AGROBANK» (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) жавобгар
сифатида, Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлими (бундан буён
матнда – учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, суд ижро ҳужжатига асосан ундирув ўзига тегишли мулкка
қаратилганлигини, ижро жараёнида аукцион савдоларида сотилмаганлиги
боис давлат ижрочиси томонидан жавобгарга таклиф қилинганлигини,
жавобгарнинг розилик хати асосида ушбу мулкни жавобгарга қарз эвазига
топшириш тўғрисида давлат ижрочисининг қарори қабул қилинганлигини
билдириб, филиал вакилларининг иш ҳолатларидан хабари бўлмаганлиги боис
банкнинг бош бошқармасидан вакиллар иштирокини таъминлашни ва даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ушбу мулкларни
балансга қабул қилишга банкнинг бошқарув органи томонидан розилик
берилмаганлигини, банкнинг филиали раҳбарига бундай ваколат
берилмаганлигини, ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этаётганлигини
билдириб, даъвогар вакилларининг оғзаки илтимосномасини ва даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Палата ва учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида ўз
вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик
судининг 2021 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогардан
жавобгар фойдасига 780 000 000 сўм асосий қарз ва 58 735 000 сўм фоиз
қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаровдаги ХХда жойлашган цех иморатига
қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида Беруний туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2022 йил 14 июлда ижро варақаси берилиб, ижрога қаратилган.
Ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлими
томонидан олиб борилиб, давлат ижрочисининг 2023 йил 9 майдаги қарори
билан гаров мулки 10 фоиз арзонлаштирилган нархда қарз эвазига жавобгарга
топширилган.
Жавобгар томонидан гаров мулкини ўз номига расмийлаштириш
чоралари кўрилмаганлигини натижасида мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 47-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмларига мувофиқ, филиал юридик шахснинг у турган ердан
ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг
бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида
бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва
филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик
шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган
низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг
раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси
асосида иш олиб боради.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг Элликқалъа тумани филиали раҳбарига
гаровдаги мулкларни филиал номига расмийлаштириш ваколати берилмаган.
Бу иш ҳужжатларида мавжуд ишончнома билан ўз тасдиғини топади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига асосан, иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддаси биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига
асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса,
ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин
қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПК 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабни қаноатлантиришни рад
этишни ва даъво талабининг ТБ ХХга қаратилган қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Даъвогар вакилилари томонидан суд мажлисида жавобгар ХХни
қатнаштириш ҳақида оғзаки илтимоснома берилган.
ИПК 169-моддасининг учинчи қисмига асосан, суднинг ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш
тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни
кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши
мумкин.
Жавобгар томонидан ишда иштирок этган вакил жавобгар банкнинг бош
бошқармаси томонидан берилган ишончномага асосан ишда иштирок
этаётганлиги сабабли, суд даъвогар вакилларининг оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш
киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 166, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар вакилиларининг суд мажлисида жавобгар ХХни қатнаштириш
ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХ томонидан иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ХХдан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида шикоят (прокурор протест келтириши) берилиши ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (прокурор протест келтириши) берилиши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов