← Назад
Решение #2830548 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7689-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
22.12.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи вакили У.Норбаев
(15.12.2025 йилдаги 03- ur/13-112-сонли ишончнома асосида), муваққат
бошқарувчи Ф.Носировлар иштирокида, аризачи « gr b nk» ksi d rlik tij r t
b nkiнинг қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи « gr b nk» ksi d rlik tij r t b nki (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
«F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 30.10.2025 йилдаги ажримига асосан «F rish B
n D l si»
f rm r x ‘j ligiга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Ф.Носиров
муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
аризачи
вакили
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар « gr b nk» ksi d rlik
tij r t b nki Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi ҳисобидан
93.497.502 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 27.12.2024
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар
«F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар « gr b nk»
ksi d rlik tij r t b nki фойдасига 93.497.502 сўм кредит қарздорлик
ундирилган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганлиги сабабли
4-1304-2403/8195-сонли иш юзасидан ижро варақаси берилган. Мазкур суднинг
ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси бўлимига тақдим этилган. Бироқ,
жавобгар «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi томонидан 93.497.502 сўм
93.497.502 сўм кредит қарздорлик бугунги кунга қадар қопланмасдан келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳисоботида
қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiнинг аризачи « gr b nk»
ksi d rlik tij r t b nkiдан 307.069.000 сўм кредит қарздорлиги, мавжудлигини,
шунингдек, Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 145.620.090 сўм ва Энерго
савдо филиали Жиззах бўлинмасидан 9.827.490 сўм қарздорликлари мавжуд
эканлигини маълум қилган ва 09.12.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишида
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини
бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор
қабул қилинган.
Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд
ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
юритишни тугатади.
Қонуннинг 92-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд
санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув
битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiнинг 09.12.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра қарздор корхонани банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси
этиб, Ф.Носировни тайинлаш белгиланган.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, аризачининг талабини қаноатлантириб,
жамиятни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Носировни тайинлашни лозим топди.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiнинг 09.12.2025 йилдаги
кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра, муваққат бошқарувчисига
вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 7 (етти) баробари
миқдорида ҳақ тўлаш белгиланган.
Шунга кўра, қарздорни банкрот деб топилиши ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатиш
лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича
суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўланган
1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118,176-180,186,210-211-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Аризачи « gr b nk» ksi d rlik tij r t b nkiнинг қарздор «F rish
B
n D l si» f rm r x ‘j ligiни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi банкрот деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiни банкрот деб топилиб,
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати билан унга
нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Носиров тайинлансин ва унга Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 53-54, 143моддаларида назарда тутилган тартибда «F rish B
n D l si» f rm r
x ‘j ligiни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва мазкур қонунда белгиланган
тартибда фаолиятига доир ҳамда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш
натижалари ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш
мажбуриятлари юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси Ф.Носиров зиммасига Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига
мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда
назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш
мажбурияти юклатилсин.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligiга уч иш кунида
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа
қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин.
Ф.Носировга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат
бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг
7 (етти) баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
Қарздор «F rish B
n D l si» f rm r x ‘j ligi ҳисобидан аризачи
« gr b nk» ksi d rlik tij r t b nki фойдасига олдиндан тўланган 1.236.000
сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев