← Назад
Решение #2830558 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПК | 345 | — | law | |
| онуннинг | 44 | — | law | |
| онун | 46 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
17 318 символов
4-1301-2504/11490-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 22 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “NUR FS N
V
X K I L” МЧЖнинг жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Жиззах
шаҳар бўлими ва “Қишлоққурилишбанк” АТБга нисбатан берган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Сайдиев (ишончномага
асосан) ва жавобгар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ вакили Б.Туропов
(ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларниа н и қ л а д и:
“NUR FS N V
X K I L” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва “Қишлоққурилишбанк” АТБ (ҳозирги “Бизнесни
ривожлантириш банки” АТБ -бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан ФИБ Жиззах туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ФИБ Дўстлик туманлараро судининг 2-1301-2302/4163-сонли иши бўйича 2023 йил
3 майдаги ҳал қилув қарори билан кредит қарздорлигининг ундируви қаратилган,
даъвогарга тегишли, Жиззах шаҳри, Обод МФЙ, И.Каримов кўчаси, 22-уйда
жойлашган кўчмас мулк юзасидан суд қурилиш-техникавий эспертизаси
тайинлашни, гаров мулкини мажбурий баҳолатишни ҳамда унинг бугунги кундаги
бозор баҳосини аниқлаштиришни, жавобгарларга мулкнинг бугунги кундани бозор
баҳоси асосида сотиш мажбуриятини юклатишни, даъвони таъминлаш мақсадида
ижро ҳаракатларини тўхтатиб туришни сўраган.
ФИБ Жиззах туманлараро судининг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан
даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва 2-1301-2505/20600-сонли фуқаролик
иши қўзғатилган.
ФИБ Жиззах туманлараро судининг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан
мазкур фуқаролик иши судга тааллуқилилиги бўйича кўриб чиқиш учун Жиззах
туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 сентябрдаги ажрими
билан иш материаллари иш юритувга олиниб, 4-1301-2504/11490-сонли иқтисодий
иш қўзғатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ФИБ Дўстлик туманлараро
судининг 2-1301-2302/4163-сонли иши бўйича 2023 йил 3 майдаги ҳал қилув қарори
билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар АТБ “Қишлоққуришбанк” манфаатида жавобгар “NUR FS N
V
X K I L” МЧЖ ва қўшимча жавобгар Сайдиев Элбекка нисбатан
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги
даъвоси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 1 594 980 800 сўм
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли Жиззах шаҳри,
Обод МФЙ, И.Каримов кўчаси, 22-уйда жойлашган, кадастр рақами
13130104011308 бўлган нотурар бинога ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш
белгиланганлигини, мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасига
асосан Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан 2023 йил 22
сентябрда қўзғатилган 130123057828-сонли ижро иши юзасидан мажбурий ижро
ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, даъвогарнинг олдинги раҳбари С.Т.Эргашев
банк ходимлари билан жиноий тил бириктириб, мустақил баҳоловчи “Финанс
инвест баҳолаш” МЧЖ томонидан 4 100 917 000 сўмга баҳоланган мол-мулкини
1 100 000 000 сўмга гаровга қўйганлигини ва олинган кредитни ўз шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, кредит олинган пайтда ҳам
гаров мулкининг қиймати юқори бўлганлигини, лекин жуда паст баҳода сотувга
қўйилаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларининг жавобгарларга мулкнинг
экспертизада аниқланган бугунги кундаги бозор баҳосида сотиш мажбуриятини
юклашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Бизнесни ривожлантириш банки”
АТБ вакили даъво асоссиз киритилганлигини, қонунчиликка 2025 йил 22 апрелда
ўзгартириш киритилганлигини, ушбу санага қадар чиқарилган суд қарорлари
асосида кредит қарздорликларини ундируви гаров мулкига қаратишда гаров мулки
қайта баҳоланиши қонунчиликка зид эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 13/150-сонли қарорига ҳам бу ҳақда
ўзгартиришлар
киритилганлигини
маълум
қилиб,
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти Жиззах
шаҳар бўлими вакиллари иштирок этмади. Жавобгарга бугунги суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими унинг почта манзилига юборилган.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
2025 йил 24 сентябрдаги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахснинг
ваколатсиз вакили Х.Хосилов (ваколатини тасдиқловчи ишончнома тақдим
қилмади) низодаги мулкнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги
маълумотномани, Давлат реестридан кўчирмани ва кадастр паспортини судга
тақдим қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти Жиззах шаҳар бўлими ва учинчи шахс
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасининг кўчмас мулк юзасидан суд қурилиш-техникавий
эспертизаси тайинлаш, гаров мулкини мажбурий баҳолаш ва унинг бугунги кундаги
бозор баҳосини аниқлаштириш ҳамда даъвони таъминлаш мақсадида ижро
ҳаракатларини тўхтатиб туриш талаблари суд муҳокамаси жараёнида ариза ва
илтимоснома шаклида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилганлигини эътиборга олиб, бу
талабларни қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасининг жавобгарларга
мулкнинг бугунги кундани бозор баҳоси асосида сотиш мажбуриятини юклатиш
талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган кредит ва ипотека шартномаларидан
ҳамда гаров мулкини мажбурий тартибда реализация қилишдан (аукционда
кимошди савдосида сотишдан) вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
кўрсатувларидан маълум бўлишича, “Қишлоққуришбанк” АТБ ва “NUR FS N
V
X K I L” МЧЖ ўртасида 2021 йил 9 декабрда кредит шартномаси
тузилиб, шартномага асосан банк қарз олувчига 1 270 000 000 сўм кредит ажратган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 16 декабрда тузилган ипотека шартномасига
асосан Сайдиев Элбекка тегишли, Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, Кимёгар кўчаси,
15-уй ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан, 2022 йил 20 январда тузилган ипотека
шартномасига асосан “NUR FS N V
X K I L” МЧЖга тегишли,
Жиззах шаҳри, Обод МФЙ, И.Каримов кўчаси, 22-уйда жойлашган, кадастр рақами
13130104011308 бўлган нотурар бинога ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
1 100 000 000 сўм нархда гаровга қўйилган.
“NUR FS N V
X K I L” МЧЖ томонидан кредит ўз вақтида
қайтарилмагач, банк қарз олувчини судга берган. Фуқаролик ишлари бўйича
Дўстлик туманлараро судининг 2-1301-2302/4163-сонли иши бўйича 2023 йил 3
майда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Қишлоққуришбанк”
манфаатида жавобгар “NUR FS N V
X K I L” МЧЖ ва қўшимча
жавобгар Сайдиев Элбекка нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгардан 1 594 980 800 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни
жавобгар “NUR FS N V
X K I L” МЧЖга тегишли Жиззах шаҳри,
Обод МФЙ, И.Каримов кўчаси, 22-уйда жойлашган, кадастр рақами
13130104011308 бўлган нотурар бинога ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан, қўшимча
жавобгар Сайдиев Элбекка тегишли, Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, Кимёгар кўчаси,
15-уй ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасига асосан Мажбурий
ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан 2023 йил 22 сентябрда
130123057828-сонли ижро иши қўзғатилган. Ижро иши юзасидан мажбурий ижро
ҳаракатлари олиб борилган. Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат
ижрочиси Ш.Мелибоевнинг 2025 йил 7 февралдаги қарори билан низодаги мулк
1 100 000 000 сўм қийматда электрон онлайн аукцион орқали кимошди савдосига
қўйилган.
Даъвогар гаров мулкининг кимошди савдосидаги дастлабки сотув баҳосидан
норози бўлиб, судга мурожаат қилган.
Суднинг 2025 йил 3 сентябрдаги ажрими билан гаров мулкини реализация
қилишни чеклаш тўғрисида даъвони таъминлаш чораси қўлланилган (ижро
ҳаракатлари тўхтатилган).
Суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги ажрими билан NUR FS N V
X
K I L” МЧЖга тегишли Жиззах шаҳри, Обод маҳалласи, И.Каримов кўчаси, 22уйда жойлашган, умумий майдони 376,95 кв.м., фойдали ер майдони 695 кв.м.,
кадастр рақами 13:13:01:04:01:1308 бўлган нотурар жой биносининг ҳозирги
пайтдаги бозор баҳосини аниқлаш учун суд қурилиш-техник экспертизаси
тайинланиб, экспертизани ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги Республика Судэкспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими зиммасига юклатилган. Экспертиза
марказининг 2025 йил 16 декабрда судга тақдим қилган хулосасида низодаги гаров
мулкининг бозор баҳоси 2 549 012 839 сўм қилиб белгиланган.
ИПКнинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги
далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ
бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал
қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш
натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини
қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари
ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
ИПК 345-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд берган ижро варақаси
асосида давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган ижро ишини юритишни суд
қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат
ижрочисининг аризасига кўра тўхтатиб туриши ёки тугатиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг низодаги кўчмас мулк юзасидан
суд қурилиш-техникавий эспертизасини тайинлаш, гаров мулкини мажбурий
баҳолаш ва унинг бугунги кундаги бозор баҳосини аниқлаштириш ҳамда даъвони
таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатларини тўхтатиб туриш талаблари суд
муҳокамаси жараёнида ариза ва илтимоснома шаклида кўриб чиқилиб,
қаноатлантирилганлигини эътиборга олиб, бу талабларни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ФК 281-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор
қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча
харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб
юритилади) 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Мажбурий
ижро бюроси деб юритилади) органларининг давлат ижрочилари зиммасига
юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари
билан белгиланади.
Қонуннинг 44-моддасига асосан, мажбурий ижро этиш чоралари тўғри
расмийлаштирилган ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда топширилганда
ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан қарор
қабул
қилинганда
қўлланилади,
бундан
ижро
ишини
юритишнинг
соддалаштирилган тартибида ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳоллари мустасно.
Қонун 46-моддасининг 1-бандига асосан, ундирувни қарздорнинг пул
маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чораси
ҳисобланади.
Қонун 54-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк
билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка
қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда
баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация
қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган
миқдорда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли қарори 23бандининг учинчи хатбошисида (Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарори таҳририда) қуйидаги
тушунтиришлар берилган:
“Агар
кредиторларнинг
гаров
билан
таъминланган
талабларини
қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилгунига қадар чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилинмаган ва у
белгиланган тартибда қонуний кучга кирган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатлари
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва гаровдаги мол-мулк тижорат
банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади”.
Аниқланган иш ҳолатлари, юқорида қайд қилинган қонунчилик нормалари ва
ва Олий суд Пленуми қарори билан берилган тушунтиришларга асосан, суд гаров
мулкини мажбурий реализация қилиш ижро органларининг функционал вазифаси
эканлигини, мажбурий ижро ҳаракатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилишини ва гаровдаги мол-мулк тижорат банки ҳамда қарз олувчи ўртасида
тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилинишини эътиборга олиб, даъво аризасининг жавобгарларга
мулкнинг бугунги кундани бозор баҳоси асосида сотиш мажбуриятини юклатиш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар судга даъво аризасини тақдим қилишда 824 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати, ишни кўриш жараёнида экспертиза ўтказиш учун
2 472 000 сўм экспертиза харажати тўлаган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогар томонидан тўланган 824 000 сўм суд
харажати, 41 200 сўм почта харажати ва 2 472 000 сўм экспертиза харажатини ўз
зиммасида қолдиришни, қўшимча ҳисобланган 3 296 000 сўм давлат божини
даъвогардан Республика бюджетига ундиришни, даъвогардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, ФКнинг 234, 236, 281-моддаларини, “Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 44, 46, 54моддаларини, ИПКнинг 118, 128, 169, 170, 176-179, 186, 192, 345-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “NUR FS N V
X K I L” МЧЖ томонидан тўланган
824 000 сўм суд харажати, 41 200 сўм почта харажати ва 2 472 000 сўм экспертиза
харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “NUR FS N
V
X K I L” МЧЖдан Республика
бюджетига 3 296 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “NUR FS N
V
X K I L” МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов