← Назад
Решение #2830563 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 14 | — | law | |
| ФК нинг | 234 | — | law | |
| кодекси | 16 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 169 | — | law | |
| ИПК | 49 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 624 символов
4-2302-2503/2356-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 25 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар ХХ
жавобгар ХХ, учинчи шахс ХХ, учинчи шахс ХХ ларнинг иштирокида,
даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан 56 000 000 сўм моддий зарар ундиришни
сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз
биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) дан 56 000 000 сўм моддий зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан Амударё туман солиқ
инспекцияси, Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва
мониторинг шуъбаси ҳамда Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили даъвонинг
талаби ХХнинг ўзига қаратилганлигини, жавобгар фермер хўжалик раҳбари
хўжалик худуди ёнидан ўтадиган ариқни сабабсиз кўмиб ташлаганлигини, шу
сабабли 1,4 гектар экишлик ер майдони сувдан маҳрум бўлганлигини, бу ҳақида
Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва мониторинг шуъбаси
ҳамда Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси вакиллари
билан биргаликда далолатнома тузилганлигини, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 235-сон қарорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчи корхоналар 1 гектар ер майдони учун 18 866 260 сўм миқдорида
даромад топиши қатъий белгиланган бўлиб, 1,4 гектар ерга ҳисоблаганда 2024 ва
2025 йиллар учун 52 825 528 сўм бўлиши, бунга 2 113 021 сўм даромад солиғи ва
1 061 451 сўм ер солиғини қўшиб ҳисоблаганда жами 56 000 000 сўм зарар
кўрганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгарнин
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ушинчи шахс Амударё тумани қишлоқ
хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва мониторинг шуъбаси раҳбари даъвогар
томонидан прокуратура органига мурожаат қилинганлигини ва шу мурожаат
асосида ҳолат ўрганилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгар хўжалик раҳбари
томонидан 2022 йилда фермер хўжалигининг 548-сонли контурини чеккасида
ўтувчи ариқнинг 120 метр жойи кўмиб ташланганлиги аниқланганлигини,
жавобгар раҳбари далолатнома тузиш вақтида ўша ерда бўлган бўлсада,
далолатномага имзо қўйишда бош тортганлигини, холисларни топишни имкони
бўлмаганлиги сабабли бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни, илтимосномалар бўйича қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ушинчи шахс Амударё тумани сув етказиб
бериш хизмати давлат муассасаси вакили текширувда шахсан иштирок
этмаганлигини, даъвогарнинг 552-сонли контурдаги ерига келадиган ариқ кўмиб
ташланганлиги сабабли сув билан таъминланмаганлигини, бошқа ариқлардан
суғоришнинг иложи йўқлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни,
илтимосномалар бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва вакиллари даъво талабини тан
олмасдан, даъвогар сув етказиб берувчи ирригация тармоқлари бошқармаси
билан шартнома тузиши лозимлигини ва сув билан таъминлашни ундан талаб
қилиши лозимлигини билдириб даъво аризани ва даъвогарнинг
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Учинчи шахс Амударё туман солиқ инспекцияси вакиллари суд мажлисида
қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ ишни улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарнинг мурожаати асосида 2025 йил
3 май куни Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва
мониторинг шуъбаси, Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасаси вакиллари ҳамда жавобгар раҳбари иштирокида ўрганиш ўтказилиб,
ўрганиш натижасида жавобгар хўжалик раҳбари томонидан фермер
хўжалигининг 548-сонли контурини чеккасида ўтувчи ариқнинг 120 метр жойи
кўмиб ташланганлиги ва натижада даъвогарнинг 552-сонли контурдаги ер
майдонига сув бормай қолганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома
тузилган. Жавобгар раҳбари далолатномага имзо қўйишдан бош торганлиги
далолатномада қайд қилинган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 21 июлда
талабнома юборилиб, талабномада 3 йил мобайнида етказиб берилиши керак
бўлган 56 000 000 сўмлик сабзавот ва полиз маҳсулотларидан маҳрум бўлганли
келтирилиб, ушбу етказилган зарарни тўлаб бериш талаб қилинган.
Жавобгар томонидан талабномага жавоб берилмаганлиги натижасида
мазкур низ келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) нинг 14-моддасига асосан, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
19-бандининг иккинчи хатбошисида, ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой
берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим
бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё
ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган
даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда
тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб
берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш
харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа
харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФК нинг 234-моддасига асосан, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан даромад солиғи ва ер солиғи
ундирилиши лозимлиги ҳақидаги важи билан келишмайди.
Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 16-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, солиқ деганда ушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига
тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
Солиқларни тўлаш даъвогарнинг мажбурияти ҳисобланиб, жавобгар
ушбу солиқ харажатларни тўлашга мажбур эмас.
Мазкур
ҳолатда
даъвогар
жавобгарнинг
мажбуриятларини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигини, бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун харажат қилганлигини, мол-мулки йўқолганлигини ёки
шикастланганлигини, бой берилган фойда миқдори ҳисоблаб чиқилган 1,4 гектар
ер майдонида сабзавот ва полиз экинларини етиштириш учун шартномалар
тузилганлигини ва шартномалар асосида мажбурият олганлигин тегишли
далиллар билан исботлаб бера олмади.
Ваҳоланки, ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига асосан, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддаси биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига
асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПК 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Даъвогар вакили томонидан прокуратура органини ишда қатнашишини
таъминлаш тўғрисидаги оғзаки илтимоснома билдирилган.
Шунингдек, жавобгар вакили (адвокат) томонидан даъвогардан ер ижара
шартномасини талаб қилиб олиш тўғрисида оғзаки илтимоснома билдирилган.
ИПК 169-моддасининг учинчи қисмига асосан, суднинг ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш
тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш
натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
ИПК 49-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан, прокурор
ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек
давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат
бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк
ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ
ишларда иштирок этиши мумкин.
Прокурор бошқа шахсларнинг аризаси билан қўзғатилган ишнинг
муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас, бундан ушбу
модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ишлар мустасно.
Шунингдек, ИПК 69-моддасининг учинчи қисмига асосан, ишда иштирок
этувчи шахс ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмайдиган шахсдаги зарур
далилни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш
тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосномада
шу далил билан иш учун аҳамиятли қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги,
далилнинг аломатлари ва унинг жойлашган жойи кўрсатилиши зарур.
Юқоридаги келтирилганларга асосан, суд тарафлар вакилларининг оғзаки
илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш киритиш
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил
28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта
харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 1 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, иш бўйича олдиндан тўланган 1 120 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 166, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар вакилининг прокуратура органини ишда қатнашишини
таъминлаш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар вакилининг даъвогардан ер ижара шартномасини талаб қилиб
олишни сўраган оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ХХ томонидан иш бўйча олдиндан тўланган 1 120 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида шикоят (прокурор протест келтириши) берилиши ёки қонуний кучга
кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
(прокурор протест келтириши) берилиши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов