Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9550 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 27b6778c-d745-4b57-a5cb-7ab4f53aaab2 Claim ID PDF Hash 3be131aa20bd7053... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 22 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Т.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар -------------- манфаатида жавобгар -------------- ва қўшимча жавобгар ------------- МЧЖдан солидар тартибда 468199897 сўм асосий қарз, 186879103 сўм маржа, 46819975 сўм пеня, жами 701898975 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили З.Амиров(ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Инамов(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, --------------(бундан буён матнда – даъвогар)нинг Наманган филиали ҳамда -------------- фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 23 ноябрда 18/07-4-254-сонли лизинг шартномаси тузилган. Кейинчалик, 2018 йил 23 ноябрда 18/07-4-254-сонли лизинг шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги 2025 йил 5 июлдаги шартномага кўра ------------- фермер хўжалиги юқоридаги лизинг шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлардан --------------(бундан буён матнда – жавобгар) фойдасига воз кечган. Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, техника қабул қилиштопшириш далолатномасига асосан жавобгарга 1 дона «J hn d r -9970» русумли пахта териш машинаси лизингга берилган. Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва кафил -------------- МЧЖ(бундан буён матнда – қўшимча жавобгар) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафил лизинг олувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Даъвогар вакили суд муҳокамасида даъвони қўллаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида тушунтириш бериб, тез орада тўловларни амалга оиширишини, жамиятнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни қўшимча жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Наманган филиали ҳамда -------------- фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 23 ноябрда 18/07-4254-сонли лизинг шартномаси тузилган. Кейинчалик, 2018 йил 23 ноябрда 18/07-4-254-сонли лизинг шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги 2025 йил 5 июлдаги шартномага кўра ------------- фермер хўжалиги юқоридаги лизинг шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлардан жавобгар фойдасига воз кечган. Техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгарга 1 дона «J hn d r -9970» русумли пахта териш машинаси лизингга берилган. Жавобгар белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида даъвогарнинг Наманган филиали, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафил лизинг олувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Қўшимча жавобгарнинг кафиллик суммаси 1886605474 сўм этиб белгиланган. Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техникани топширган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов графигига асосан белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарга юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар ҳамда қўшимча жавобгардан солидар тартибда лизинг тўловлари бўйича 468199897 сўм асосий қарз, 186879103 сўм маржа, 46819975 сўм пеня, жами 701898975 сўмни ундиришни сўраган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига кўра, ҳар ойлик лизинг тўловлари жавобгар томонидан лизинг объектини қабул қилиб олинган кундан бошлаб, юқорида кўрсатиб ўтилган шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов жадвали асосида аннуитет усулда ҳисобланади ҳамда лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида жавобгар томонидан ҳар уч ойлик давр учун, ана шу ҳар уч ойлик даврнинг охирги иш кунигача(29-31-санасида-охирги банк иш куни қайси санага тўғри келишига қараб) бўлган муддатда тўлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг тўловлари бўйича талаби асосли. Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўловлари графикда кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, даъвогар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан асосли равишда 46819975 сўм пеня ундиришни сўраган. Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, «ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли», деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд жавобгарларнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, унинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, 10000000 сўм пеняни ундиришни лозим деб топади. Булардан ташқари лизинг тўловларини ўз вақтида қайтаришни таъминоти сифатида қўшимча жавобгар билан 2025 йил 5 августда 254сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, қўшимча жавобгар қарздорликни қайтаришда солидар тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олган. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Бинобарин, даъвогарнинг даъво талаблари асосли қўйилган. Шу сабабли 468199897 сўм асосий қарз, 186879103 сўм маржа, 10000000 сўм пеня, жами 665079000 сўмни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш ва даъво талабларини қисман қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Давлат божи тўғрисида» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди «а»-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Мазкур қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, суд давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, тўланган почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажатини ва бюджетга 14037979.5 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 236, 333, 587, 597-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186- моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг -------------- манфаатидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. -------------- фойдасига -------------- ҳамда -------------- МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 468199897 сўм асосий қарз, 186879103 сўм маржа, 10000000 сўм пеня, жами 665079000 сўм ундирилсин. Кафил жавобгар -------------- МЧЖнинг кафиллиги 1886605474 сўм доирасида этиб белгилансин. -------------- ҳисобидан - -------------- фойдасига 41200 сўм почта харажати; - бюджетга 14037979.5 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов