Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9615 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1514750c-6b06-4942-911e-9ef1a323f7fb Claim ID PDF Hash ffb6ce21e5c6d8d0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9615-сонли иқтисодий иш судья – А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 22 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, Тўрақўрғон тумани Фермерлар кенгашининг даъвогар «ААААААА” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ВВВВВВВ” МЧЖга нисбатан 2022 йилда етиштириб топширилган уруғлик пахта ҳом ашёси учун 56.256.059 сўм 1, 2 – босқич устама пули ва 18.564.415 сўм банк фоизи жами 74.829.474 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида), жавобгар вакили УУУУУУ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тўрақўрғон тумани Фермерлар кенгаши «ААААААА” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ВВВВВВВ” МЧЖ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2022 йилда етиштириб топширилган уруғлик пахта ҳом ашёси учун 56.256.059 сўм 1, 2 – босқич устама пули ва 18.564.415 сўм банк фоизи жами 74.829.474 сўм ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 20.11.2021 йилда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш” бўйича контрактация шартномаси тузилган. Фермер хўжалиги уруғлик пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича “асосий фонд”ни етиштирувчи хўжаликлар танловида ғолиб бўлган. 1 Жавобгар ўзига бириктирилган ер майдонида “Бухоро-102” навли пахта ҳом ашёсини етказиб бериши, кластер корхонаси эса ўз навбатида тўловни амалга ошириши мажбуриятини олган. Шартнома шартига кўра, даъвогар жавобгарга 143294 кг техник, 21588 кг R1 биринчи авлодга мансуб “Бухоро 102” навли пахта хом ашёсини топширган. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида электрон ҳисоб фактура расмийлаштирилган. Мазкур электрон хисоб-варақ фактуралар жавобгар МЧЖга электрон шаклда юборилган. Жавобгар томонидан электрон хисоб-варақ фактура белгиланган муддатда тасдиқланган. Электрон хисоб-варақ фактурада маҳсулот номи “Техник пахта Бухоро- 102 R-1 (Захира) 1 сорт 1 класс” этиб кўрсатилган. Жавобгар томонидан даъвогарга топширилган “Бухоро 102” навли пахта хом ашёсининг 1-сорт 1-класс бир тоннаси учун 9.858.610 сўм ҳақ тўлаган. Биринчи босқич устама пули 79.810.377 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан 55.469.469 сўм яъни, 15004 кг уруғлик пахта хом ашёсининг 1-босқич устама пулини 2022 йил якунига тўлаб берилган. Қолган 6584 кг уруғлик пахта хом ашёсининг 24.340.908 сўм устама пули уруғликнинг захира фондига қабул қилинганлиги сабабли тўлаб берилмаган. Иккинчи босқич устама пули 31.924.151 сўмни ташкил этган. Даъво талабида жавобгардан 2022 йилда етиштириб топширилган уруғлик пахта ҳом ашёси учун 56.256.059 сўм 1,2 – босқич устама пули ва 18.564.415 сўм банк фоизи жами 74.829.474 сўм ундириш сўралган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Суд даъво талаби доирасида иш кўришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда 2 қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 02.01.2019 йилдаги 2-сонли Қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хомашёсига қонун ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75%, II авлод (R2) учун 50%, III авлод (R3) учун 25% миқдорида устамалар ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Низомнинг 15-бандида устамалар харажати тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилиши ва икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга қабул қилинган уруғлик пахта маҳсулоти учун устама тўлиқ тўлаб берилмаган. Низомнинг 16-бандида “б” кичик бандида, белгиланган тўлов тартибига қай даражада риоя этилганлиги, иккинчи босқичдаги ҳисоб китобни амалга ошириш учун уруғлик чигит жавобгар томонидан реализация қилинганлиги ҳолатлари ўрганилиши белгиланган. Жавобгар томонидан уруғлик чигит маҳсулотлари Тўрақўрғон туманидаги фермер хўжаликларига реализация қилинганлиги тўғрисидаги хисоб-варақ фактураларни судга тақдим этилган. Иш ҳужжатларида, жавобгар томонидан уруғлик 2022 йил ҳосили учун реализация қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Суд жавобгар вакилининг уруғлик асосий фондга эмас, балки заҳира фондига қабул қилинганлиги, шу боис устама тўланмаслиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада уруғлик пахта хом ашёсининг асосий фонд ёки захира фондига топшириш ҳақида келишилмаган ҳамда топшириладиган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фонди миқдори кўрсатилмаган. Чунки, фермер хўжалиги уруғлик пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича асосий фондни етиштирувчи хўжаликлар танлови ғолиби бўлган. Тарафлар айнан уруғлик пахта хом-ашёсини етказиб бериш бўйича ўзаро ҳуқуқий муносабатларга киришган. Жавобгарнинг даъвогар томонидан етказиб берилган уруғлик пахта хом-ашёсини заҳира фонди ҳисобига олиши учун эса ҳеч қандай қонуний асослар мавжуд эмас. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. 3 Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Шу боис суд даъво талабининг 2022 йилда етиштириб топширилган уруғлик пахта ҳом ашёси учун 56.256.059 сўм 1, 2 – босқич устама пули ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд даъвони талабининг жавобгардан 18.564.415 сўм банк фоизи ундириш қисми билан қўйидагиларга кўра келишиб бўлмайди. Даъвогар даъво талаби мазкур қисми бўйича ҳақиқий ҳолатларга аниқлик киритмасдан даъво аризаси билан судга мурожаат этишда барвақт хулосага келган. Чунки, иш ҳужжатларидаги далиллар ва суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогарнинг даъво талабида кўрсатаётган важлар ва ҳолатлар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. Банк фоизи ундириш сўралган бўлса-да, бироқ, сумма асослантирилмаган. Қолаверса, даъвогар электрон хисоб-варақ фактурада маҳсулот номи “Техник пахта Бухоро-102 R-1 (Захира) 1 сорт 1 класс” этиб кўрсатилиб тасдиқлаган. Айнан мазкур ҳолат кейинчалик ушбу низоли жараён ва қарама қаршиликларни келиб чиқишига асос бўлган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолатни суд бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш деб баҳолаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Зеро, ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогарга 2022 йилда етиштириб топширилган уруғлик пахта ҳом ашёси учун 56.256.059 сўм 1, 2 – босқич устама пули ундиришни, даъво талабининг банк фоизи ундириш қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 4 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатлари, яъни олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 1.125.301,18 сўм давлат божи ундиришни, даъвогардан 371.288,3 сўм давлат божи ундиришни, лекин даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилгани боис даъвогардан ундирмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “ВВВВВВВ” МЧЖ ҳисобидан «ААААААА” фермер хўжалиги фойдасига 56.256.059 сўм асосий қарз 1, 2 – босқич устама пули ва олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ВВВВВВВ” МЧЖ хисобидан Республика бюджетига 1.125.301,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 5