← Назад
Решение #2830596 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
**** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар**** масъулияти
чекланган жамиятидан жами 110 274 288 сўм кредит қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ****(2025 йил 13 июндаги 01-02-14/718-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
дан муддати ўтган кредит фоизидан 8 942 781 сўм, муддати келмаган кредит
фоизидан 1 331 507 сўм, муддати келмаган кредит танидан 100 000 000 сўм,
жами 110 274 288 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
судга даъво ариза берилгандан кейин жавобгар томонидан 6 007 643,47 сўм
тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата ва
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз
олувчи) ўртасида 2024 йил 25 март куни 65-сонли кредит линияси очмасдан
кредит бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга тикувчилик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида асосий воситалар сотиб олиш учун сотиб олиш учун
84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм
2
миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва
фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида
белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлар.
Кредит шартномасининг 2.7-бандида кредит бўйича асосий қарз ва
фоизларни кредит шартноманинг ажралмас қисми хисобланган тўлов
жадвалига асосан хар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан қайтариши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб,
жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган.
Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида
2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 8 942 781
сўм, муддатли кредит фоизидан фоизидан 1 331 507 сўм, жами 10 274 288 сўм
кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз
қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар
манфаатида жавобгарга нисбатан мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўратсида низо кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Суд даъвонинг жавобгардан 10 274 288 сўм кредит фоизи қарздорлигини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги кредит
шартномаси, даъвогар тақдим этган ҳисоб-китоб маълумотномаси,
3
даъвогарнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
Бундан ташқари, даъво талабида 100 000 000 сўм кредит асосий қарзини
муддатидан олдин ундириш талаби билдирилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча
суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Кредит шартномаларининг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбурияти бажарилмаган
тақдирда, банк фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя
қилмасдан, шартномада белгиланган мажбуриятларни лозим даражада
бажармай муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Шартномада кредитнинг
қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш бўйича алоҳида келишув
мавжуд. Шу боис, суд даъвонинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин
ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотномаси ва
тушунтиришларига кўра, даъво ариза судга берилганидан сўнг жавобгар
томонидан кредит фоизи учун 6 007 643,47 сўм тўловлар амалга оширганлиги
аниқланди.
Шу боис суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
томонидан судга ариза берилганидан сўнг кредит фоизи учун тўланган
тўловларни
чегирган
ҳолда
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
4 266 644,53 кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий
қарзи, жами 114 266 644,53 сўм кредит қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ
4
412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
тўланиши белгиланган.
Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар
манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб
топилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2 205 485,76 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“AS US GOLD
EGA TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 100 000 000 сўм асосий
қарз, 4 266 644,53 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати, жами 114 307 844,53
сўм ундирилсин.
“AS US GOLD
EGA TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 2 254 960,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти
ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****