Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/8915 Дата решения 22.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududg zt Ответчик / Подсудимый
Source ID 379887f6-7f52-40ca-8cee-edf2f0ca62db Claim ID PDF Hash e902f09e3f4092bb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 114-моддаси ИПК 114 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/8915-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - Г.Холматова Кассация инстанцияда маърузачи судья - М.Умматова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 22 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари У.Муратов ва Д.Умматов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар Қўқон шаҳар 1-сон спорт мактаби давлат муассасаси ҳисобидан 226 233 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар 1-сон спорт мактаби давлат муассасаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 226 233 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси (бундан буён матнда “учинчи шахслар” деб юритилади) жалб қилинган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад қилиниб, суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатлари даъвогар ва жавобгар ўртасида тақсимланиб, республика бюджетига даъвогар ҳисобидан 4 384 464,72 сўм, жавобгар ҳисобидан 140 195,28 сўм давлат божи ундирилиши белгиланганлигини, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда даъвогар ҳисобидан 4 384 464,72 сўм давлат божи ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга 2 келганлигини, даъвогар жавобгарга нисбатан 7 009 764 сўм қарздорликни ундириш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, даъво аризасининг даъвони баҳосини кўрсатиш қисмида ҳамда даъвони асословчи қисмида жавобгарнинг 7 009 764 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақида баён этилгани, талаб қисмида эса хатолик туфайли 226 233 000 сўм ундириш сўралганлигини, суд даъво баҳосини иш ҳужжатларидан келиб чиқиб аниқлаши лозим бўлганлигини, гарчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 114-моддасининг тўртинчи қисмида даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда, баҳо суд томонидан аниқланиши белгиланганлигини, бироқ суд томонидан мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмасдан, хато кўрсатилишига йўл қўйилган даъво баҳосини 226 233 000 сўм деб ушбу суммани даъвонинг баҳоси этиб белгилаб, натижада ҳал қилув қарори асосида даъвогар ҳисобидан нотўғри давлат божи ундирилганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг 4 384 464,72 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, унда келтирилган важларни баён қилиб, судлов ҳайъатидан кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. ИПКнинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи даъвогар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантириб биринчи инстанция суди учун суд харажатларини қайта тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, 3 ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 21 февраль куни 04/14-сонли “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.6-бандида, ушбу шартнома шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Шу боисдан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 009 764 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Бироқ, даъво аризасида сўралиши лозим бўлган қарздорлик суммаси 7 009 764 сўм ўрнига, 226 233 000 сўм деб ёзилиб хатоликка йўл қўйилган. Судга тақдим этилган 2025 йил 4 сентябрь кунги 2137700167-сонли тўлов квитанцияси асосида жавобгар томонидан табиий газ учун жами 7 009 764 сўм тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинган. Демак, даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилган. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди етказиб берилган табиий газдан бўлган жами қарздорлик жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Гарчи, суд жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган бўлса-да, бироқ суд томонидан ишни кўришда даъвонинг ҳақиқий баҳосига аниқлик киритилиб, ҳал қилув қарори қабул 4 қилишда аниқланган даъво баҳоси бўйича суд харажатларини тақсимланмасдан, даъво аризасида нотўғри кўрсатилган даъвонинг баҳоси бўйича давлат божи ундирилиб, хатоликка йўл қўйилган. ИПК 114-моддасининг тўртинчи қисмида даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда, баҳо суд томонидан аниқланади. Хусусан, ишни судда кўриш давомида судга тақдим этилган ҳужжатлардан ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришларидан жавобгарнинг шартнома бўйича жами қарздорлик 7 009 764 сўмни ташкил этиши, мазкур қарздорлик жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўланганлиги аниқланган. Судга тақдим этилган 2025 йил 31 август ҳолатига тузилган солиштирма далолатномасига кўра, жавобгарнинг 04/14-сонли шартномага мувофиқ табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорлиги жами 7 009 764 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, даъвогар жавобгарга 2025 йил 9 июлда 40-19-01/147-сонли талабнома юбориб, унда 2025 йилнинг май ойида истеъмол қилинган газ ҳажми учун жами 10 399 164 сўм қарздорлик юзага келганлиги, ушбу қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бундан кўринадики, даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъво аризасининг асосида 7 009 764 сўм деб кўрсатилган бўлса-да, бироқ даъвонинг талаб қисмида 226 233 000 сўм асосий қарз ундириш деб ёзилиб, техник хатоликка йўл қўйилган. Юқорида баён қилинганларга асосан, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Хусусан, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловаси 2-бандининг а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2-фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлаши белгиланган. Даъвогар судга мурожаат қилишда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига асосан давлат божини кечиктириб туришни сўраган. ИПК 301-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация 5 тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли қарорининг 30-бандида ҳам тушунтириш берилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 301-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Даъвогар суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисмидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини қайта тақсимлаб, биринчи инстанция суди учун даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 271 804,72 сўм давлат божи ундиришни, кассация инстанция суди учун Фарғона вилоят суди депозитига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, кассация инстанцияси суди учун давлат божи ундирмасликни, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув қарори асосида 4 384 464,72 сўм давлат божи ундириш юзасидан 2025 йил 14 октябрда берилган ижро варақаси бўйича ундирувни бекор қилиб, мазкур ижро варақасини чақириб олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари қуйидагича қайта тақсимлансин. “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 271 804,72 сўм давлат божи; - кассация инстанция суди учун Фарғона вилоят суди депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги ҳал қилув қарори асосида 4 384 464,72 сўм давлат божи ундириш бўйича 2025 йил 6 14 октябрда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин ва ижро варақаси чақириб олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари Б.Мамадалиев М.Умматова